Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1888
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110096
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 546
Главная "БИРЖА" Иқтисодий ўсиш омили

 

iqtusish_1602017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли вазифалардан бири барқарор иқтисодий ўсишни таъминловчи омил — фаол инвестиция сиёсатини юритиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашдан иборат. Банк молия академияси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида айни шу ҳақда сўз юритилиб, Ҳаракатлар стратегияси ва унга мувофиқ қабул қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самараси, шунингдек, бу борадаги чора-тадбирларни чуқур илмий-амалий таҳлил қилиш, олиб борилаётган тадқиқотлардан чиқарилган хулосалардан келгуси режаларни белгилашда фойдаланишнинг аҳамияти юзасидан бир қатор маърузалар тақдим этилди.

Давра суҳбати аввалида таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган қулай шарт-шароитлар иқтисодий мутаносиблик ва барқарорликни таъминламоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида мамлакатимизда ташқи савдо фаолиятининг босқичма-босқич эркинлаштирилаётгани экспорт орқали кириб келаётган валюта тушумлари ҳажмининг сезиларли ўсишига олиб келган. Масалан, таҳлилларнинг кўрсатишича, валюта сиёсатини либераллаштириш доирасида биринчи навбатдаги чораларнинг кўрилиши натижасида валюта биржасидаги операциялар ҳажми сентябрь ойида биринчи ярим йилликдаги ўртача ойлик ҳажмларга нисбатан қарийб 2 баробар, экспорт қилувчилар томонидан хорижий валютани сотиш кўлами 3,5 баробар кўпайган.

Таъкидланганидек, юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича сўнгги йилда қабул қилинган чора-тадбирлар самарадорлигини Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” (“Doing Business”) халқаро ҳисоботининг сўнгги нашри ҳам тасдиқламоқда.

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 31 октябрида эълон қилинган “Бизнесни юритиш-2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасида қайд қилинганидек, Ўзбекистон

дун­ё­нинг 190 давлати ичида 74-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини 13 поғонага яхшилади. Мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди. Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш-2018” ҳисоботидаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсиш кузатилган.

Сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, дунё миқёсида ўтказиладиган рейтинг­лар сони 160 дан зиёдни ташкил этади. Фақатгина инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича жаҳонда 20 дан ортиқ индекс мавжуд, Ўзбекистон шулардан 4 тасида иштирок этмоқда. Ушбу рейтинг ёки индексларда акс эттириладиган баҳо ва кўрсаткичлар муайян давлат ҳукуматини хулоса чиқаришга ва келгуси ривожланиш режасини тузишга ундайди, инвесторлар учун эса тегишли мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида маълумот базаси бўлиб хизмат қилади. Улар бутун жаҳон тан олган рейтинглар ҳолатига ва ифодаланган индексларга қараб муайян давлатни ўрганади, уларга сармоя киритишни, у ердаги компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштиради. Айниқса, янги бозорга кириш олдида турган инвесторлар учун жаҳон мамлакатлари бўйича рейтинг маълумотлари жуда қўл келади. Жумладан, хорижий тадқиқотларнинг кўрсатишича, глобал рақобатбардошлик индекси, глобал инновационлик даражасини кўрсатувчи индекс, саноатда рақобатбардошлик даражасини белгиловчи индекс, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш даражаларини билдирувчи индекс хорижий сармояларни киритишга таъсир қилувчи омиллар сирасига кирар экан. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири сифатида Ўзбекистоннинг нафақат дунё бўйича машҳур бўлган рейтинг кўрсаткичларида иштирокини кенгайтириш ва уларда юқори ўринларни эгаллаш бўйича ишларни олиб бориш, балки иқтисодий ўсишга ижобий таъсир ўтказувчи, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб қилишга ёрдам берувчи бошқа рейтингларда ҳам қатнашишни таъминлашга эътиборни кучайтириш ва бу борада танқидий таҳлил ҳамда тадқиқотларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Шундагина бизнес вакиллари ҳам, шу жумладан, салоҳиятли инвесторлар ҳам, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳам инвестицион ва инновацион муҳитга тўғри баҳо бера олиши, таваккалчиликларни инобатга олиб зарур қарорларни қабул қила олиши мумкин бўлади.

Тадбир давомида тақдим этилган маърузаларда тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини янада ошириш, давлат молиясини самарали бошқаришнинг инновацион ёндашувларини жорий этиш, экспорт салоҳиятини кўтаришда инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш ва бу жараёнда нодавлат молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш масалалари алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Иштирокчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида замонавий инвестицион ва инновацион воситаларни қўллаш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш учун молиявий воситаларни ишга солишнинг имконият ва механизмлари, венчур инвестиция фондлари фаолияти бўйича хориж тажрибаси муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг жаҳон инвестиция ва кредит бозорларида муносиб ҳамда мус­таҳкам ўрин эгаллаши учун энг нуфузли халқаро рейтинг ва индексларнинг баҳолаш жараёнларида иштирокини кенгайтириш ва жадаллаштириш, бу борадаги муҳим индексларга киришни таъминлаш мақсадида тегишли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадбиркорлик субъектларига инвестицияларни жалб қилишда инновацион усуллардан фойдаланиш концепциясини яратиш, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини қисқа муддатли имтиёзли кредитлаш орқали молиялаштириш тизимидан босқичма-босқич фьючерс шартномаларга ўтказишдан иборат таклифлар ўртага ташланди. Инвестициявий муҳитни яхшилаш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш, айниқса, инновацион бизнес иштирокчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилган инновацион фаолиятга оид қонунни қабул қилишнинг заруратига урғу берилди.

Тадбир якунида Банк молия академияси билан ЎзЛиДеП ўртасида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш учун илмий-амалий салоҳият ва кучларни бирлаштириш, илмий тадқиқот ва таҳлиллар орқали илгари сурилган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадига қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"