Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4772
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102333
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 783
Главная "БИРЖА" Депутатнинг кўмаги

qonun_160_1Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб номланиши замирида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли мурожаатлари ҳамда муаммоларига ижобий ечим топиш, халқ фаровонлигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Ана шундай мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар депутатлари ҳам “Инсон манфаати ҳар нарсадан устувор” шиори остида аҳоли билан ўтказаётган учрашув ва мулоқотларда уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашаётир.

Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси Юқоричирчиқ тумани кенгаши ҳамда партия гуруҳи аъзолари партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга кўмаклашиб келмоқда.

– Халқ депутатлари Юқоричирчиқ тумани кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Малика Яҳёева “Тинчлик” қишлоқ фуқаролар йиғини, Бўстон кўчаси, 2-уйда яшовчи, 1948 йилда туғилган фуқаро Майрам Галибоеванинг ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаатига ижобий ечим топди. Малика Яҳёева ушбу мурожаат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Х. Бобохоновга депутатлик сўрови юбориб, фуқаронинг кўп йиллик қийинчилиги осонлашишига кўмаклашди. Депутат ташаббуси билан фуқарога ногиронлик аравачаси берилди, — дейди партиянинг Юқоричирчиқ тумани кенгаши етакчи мутахассиси Матлуба Тўхтаназарова.

Вилоятда партия кенгашлари аҳолининг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмай, чуқур ўрганиб, ижобий ҳал этилишида кўмаклашиши ана шундай хайрли амалий ишлар билан якун топиши, муаммоларнинг ҳал этилиши, одамларнинг турмуш тарзи янада яхшиланишига хизмат қилади. Зеро, халқимиз ўз ҳаётидан рози бўлса, юртимиз янада равнақ топади.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"