Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5105
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102666
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 116
Главная "БИРЖА" Ҳаракатлар стратегияси: ижро ва режалар

harakatlar_strategiyasi_1602017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ҳамда жадал ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича белгиланган улкан вазифалар ижросида ҳар бир ташкилот ва идоранинг, жумладан, сиёсий партияларнинг роли катта аҳамиятга эга.

Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳам Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ишларнинг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланади.

Фракция томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида парламент қуйи палатасига жами 104 та қонун лойиҳаси киритилган бўлса, уларнинг барчаси бўйича партия фракцияси нуқтаи назари билдирилган. Лойиҳаларнинг 23 таси бевосита депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ва уларнинг 16 таси айнан ЎзЛиДеП фракция­си ташаббуси асосида тайёрланган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қабул қилинган фармон ва қарорлари ижроси юзасидан фракция томонидан назорат-таҳлил фаолияти тизимли равишда йўлга қўйилган. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Чунончи, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бош­қарма ҳамда бўлимлари фаолияти устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги режага кўра, партия гуруҳлари ва фракция аъзолари томонидан Самарқанд вилоятидаги Ургут эркин иқтисодий, Сирдарё вилоятидаги Янгиер кичик саноат зоналари фаолияти ўрганилган. Янгиер кичик саноат зонасидаги ўрганишлар натижасида бир қатор тижорат банклари томонидан белгиланган лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилмагани оқибатида бажарилиш муддати кечикиб кетаётганлиги, айрим ташкилотларнинг ўз мажбуриятига совуққонлик билан муносабатда бўлаётгани туфайли баъзи ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани аниқланган. Ҳатто кичик саноат зонаси дирекциясида “Ягона дарча” хизмати йўлга қўйилмагани, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмагани кузатилган. Бундан ташқари, кичик саноат зоналари фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонуности ҳужжатларининг бугунги кун талабига жавоб бермаслиги ҳам депутатлар эътиборини тортган. Шу боис, ушбу ҳужжатларга, масалан, тегишли низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги хусусида аниқ таклифлар ишлаб чиқилган ва 18 та депутатлик сўрови мутасадди ташкилотларга жўнатилган.

Алоҳида таъкидлаб ўтилганидек, 40 тадан зиёд қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш мақсадида партия ва унинг жойлардаги кенгашлари расмий веб-сайтларида жойлаштирилди. Бу янги амалиёт ўзининг ижобий самарасини бериб, кўплаб таклифлар олинди ва қабул қилинган ҳужжатларнинг аксариятида улар ўз аксини топди.

Мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, валюта сиёсатини либераллаштиришга, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятига бағишлаб “Facebook” орқали ўтказилган онлайн мулоқотлар жараёнида бир неча минглаб фуқаро депутатларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишган.

Интернет тармоғи воситасида боғланиш шароити мавжуд бўлмаган аҳоли вакиллари билан эса бевосита учрашувларни ташкиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка аҳоли пунктидан тортиб, барча вилоятларда жами 70 тага яқин энг узоқ ҳудудларда бир қатор давлат идоралари вакиллари жалб қилинган ҳолда шундай учрашувлар уюштирилиб, аҳолини ўйлантираётган кўп­лаб муаммолар ҳал этилган.

Матбуот анжуманида Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйи­ча ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳаси учун тақдим қилинган таклифлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Чунончи, фракция томонидан 18 та таклиф берилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги иқтисодий соҳага таал­луқли. Масалан, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, ҳар бир ҳудуд имконияти ва шароитини ҳисобга олган ҳолда кафолатланган бюджетларни шакллантиришга дахлдор таклифлар шулар жумласидандир. Тадбиркорларга ўз фаолиятини вақтида бош­лаши нуқтаи назаридан Солиқ кодексига ва бошқа масалалар бўйича амалдаги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартишларни киритиш ҳам фракция томонидан тақдим этилган таклифлар қаторидан ўрин олган.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"