Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2250
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123318
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 768
Главная "БИРЖА" Талабаларнинг суғуртага қизиқиши ортмоқда

 

mdis_160“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS)нинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари билан учрашув ташкил этилди. Компания раҳбарияти, департаментлар бошлиқлари, институтда турли йўналишлар бўйича таҳсил олувчи талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад йирик бизнес ташкилоти фаолияти ва унинг ўзига хосликлари, кўрсатилаётган суғурта хизматлари, мамлакатимиздаги суғурта тизими тўғрисида йиғилганларга маълумот бериш ҳамда иқтидорли битирувчиларни компанияга малака ошириш ҳамда истиқболда уларни ишга жалб қилишдан иборат.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда компания мутахассислари иштирокчиларга компания ташкилий тузилмаси, суғурта xизматларининг турлари, йирик бизнес ҳамкорлари ва xалқаро алоқалари ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, институт талабалари ходимлар учун яратилган шароитлар, иш жараёнида зарур бўладиган талаблар билан ҳам яқиндан танишдилир.

Таъкидлаш лозимки, “Ўзбекинвест” компаниясида бундай хайрли тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. Хусусан, ҳозиргача Тошкент молия институти, Тошкент Халқаро Вестминстер ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари талабалари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, компанияда келгусида республикамиздаги молия-иқтисод йўналишидаги бошқа нуфузли олий ўқув юртлари талабалари билан ҳам учрашувлар уюштириш режалаштирилган.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"