Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3130
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136090
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 540
Главная "БИРЖА" Фуқаролар ва жамият олдидаги масъуллик

 

pochta_160_1Хабарингиз бор, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид қатор вазифалар белгиланганди. Улар амалда ижросини топаётгани туфайли сўнгги пайтларда ариза, шикоят ва таклифларга муносабат тубдан ўзгарди. Кўплаб ҳамюртларимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканликларига, халқ манфаати ҳамиша ва ҳар қандай шароитда ҳам устувор аҳамиятга эгалигига яққол ишонч ҳосил қила бошлашди.

Жорий йилнинг 12 сентябрида эса 6 та боб ва 38 та моддадан иборат янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун тасдиқланди. У аввалгисидек фақат давлат органларига эмас, балки давлат томонидан ёки унинг иштирокида ташкил этилган, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қонунда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳуқуқий принциплари қатъий белгилаб берилган. Мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, бу жараёнда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўймаслик, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш каби тамойиллар шулар жумласидандир.

Навбатдаги муҳим ўзгариш қонунга “Асосий тушунчалар” деган модда киритилиб, мурожаатлар амалиётида кўп учраётган янги тушунчаларнинг мазмунини тушунтириб беришдан иборат бўлди. Улар қаторидан “электрон мурожаат”, “такрорий мурожаат”, “аноним мурожаат”, “мурожаатнинг дубликати”, “оммавий қабул”, “видеоконференцалоқа”, “давлат иштирокидаги ташкилот” каби атамалар ўрин олди.

Қонунда Юртбошимиз ташаббускорлигида давлат бошқаруви тизимига жорий этилган халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхоналари институтининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамлаб қўйилди. Бу институт инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, фуқароларнинг мурожаат қилишга дахлдор конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим механизми саналади.

Қонунда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оммавий қабуллари ташкил этилиши мумкинлиги қайд этилган. Бу қабулни ҳовлилар (квартиралар)га, бошқа бинолар ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ўтказишга ҳам йўл қўйилади. Оғзаки мурожаатлар эса реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг ишонч, тезкор алоқа телефонлари ҳамда видеоконференцалоқа воситасида берилиши мумкин. Буларнинг барчаси мурожаат этган шахслар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, улар томонидан кўтарилган масалалар қонун доирасида кўриб чиқилишини кафолатлашга хизмат қилади.

Қонунда давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлашга боғлиқ фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мурожаатлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни самарали юритиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Алалхусус, 35-моддада давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритиши, статистик ҳисобга олишда келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантириш рад этилган, кўрмай қолдирилган мурожаатлар сони, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашга боғлиқ бошқа маълумотлар назарда тутилган. Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириши ва таҳлил қилиши зарурлиги уқтириб ўтилган. Бу ишлар натижаларига кўра, маълумотномалар (шарҳлар) тузилади. Уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, шикоят-аризалар ва таклифларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига асосан тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида ҳам ёритилади.

Ишончимиз комилки, янги таҳрирдаги мазкур қонун давлат органлари ва ташкилотларининг халқ билан алоқасини янада мустаҳкамлаш, давлат органларининг очиқлик даражасини ошириш, уларнинг фуқароларимиз муаммоларини ҳал қилиш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Миркомил БОЗОРОВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"