Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3683
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106672
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 122
Главная "БИРЖА" Паррандачилик: эътибор самараси

 

parranda_160_1Паррандачилик халқимизда “етти хазинанинг бири” дея эътироф этилади. Бу — бежиз эмас. Унинг хосиятини бугунги кунда мазкур соҳада яхшигина даромад қилаётган юртдошларимиз яхши билишади. Дарвоқе, ҳар қандай соҳа каби айнан паррандачилик истиқболлари ҳақида рақамлару шарҳлар қанчалик салмоқли бўлишидан қатъи назар, бу нарса, аввало, оддийгина оилалар ҳаётида ўз аксини топгандагина янада ишончлироқ, кўзланган режаю дастурлар ижроси тағинда ёрқинроқ намоён бўлади.

Хоразм вилоятида паррандачиликни ривожлантириш дастурига кўра, 4 та асосий йўналиш бўйича ишлар ташкил қилинган. Унга кўра, вилоятнинг барча аҳоли хонадонларида парранда боқишни йўлга қўйиш, ихтисослаштирилган паррандачилик хўжаликларини ташкил қилиш, йирик парранда саноати корхоналарида бош сонини, тухум ва гўшт ишлаб чиқаришни кўпайтириш соҳада яқин йиллар ичида кескин ўсиш ва ривожланишни таъминлашнинг энг мақбул йўли эканлигини халқимиз яхши тушуниб, англаб етди. Бу борада, айниқса, вилоят бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган кўплаб ўқув-семинарлар ва тарғибот ишлари эндиликда ўз самарасини кўрсатяпти.

Натижада сўнгги икки-уч йил ичида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп, Шовот туманларида айнан паррандачиликка ихтисослашган 10 дан ортиқ корхона ташкил қилиниб, фаолият юритмоқда. Ушбу паррандачилик хўжаликларига жами 81,2 гектар ер ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти учун банклар томонидан 500,0 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Шунингдек, вилоят фермер хўжаликлари томонидан паррандачиликни ривожлантириш мақсадида тасдиқланган 78 та лойиҳа тўла амалга оширилиши натижасида ҳозирги кунда 24 минг 400 бош парранда боқиш йўлга қўйилди. Бу эса йилига 2 млн дона тухум, 9 тонна парҳез гўшт етиштириш йўлга қўйилди, деганидир.

Вилоятда саноат усулида паррандачиликни ривожлантириш борасида ҳам анча ишлар қилинди. Жумладан, юқорида зикр этилган дастурга асосан, 195 та хонадонга 19 минг 500 та жўжа етказиб бериш режалаштирилган эди. Амалий ишлар эса режадагидан кўпроқ қамров касб этгани ҳолда Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп, Хива, Шовот туманларида жойлашган 6 та маҳалла фуқаролар йиғини орқали парранда боқиш имкониятига эга бўлган 200 та аҳоли хонадонига 20 минг бош жўжа етказиб берилди. Энг асосийси, маҳаллаларда паррандачиликка қизиқиш ошиб, имкониятига яраша товуқ боқишга ҳавасмандлар кўпайиб қолди. Вилоят миқёсида олиб қараганда, 10 та тумандаги 2000 та кам таъминланган оилага жами 40 минг бош жўжа парваришлаш учун бепул тарқатилди.

Дастурнинг йўналишларидан яна бири шундаки, паррандачиликни ривожлантириш ишига нафақат аҳоли, балки корхона ва ташкилотларда ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Хоразмпахтасаноат”, “Хоразмтелеком”, “Қишлоқхўжаликкимё”, ”Хоразмавтойўл”, “Урганч тола”, шунингдек, ”Ўздонмаҳсулотлари” акциядорлик компанияси тизимига кирувчи корхоналар томонидан йирик паррандачилик хўжаликлари билан жўжа етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган эди. Ҳозирда “Хоразмпахтасаноат” тизими корхоналарида 150 минг 800 бош, “Урганч тола” МЧЖ да 13 минг бош , “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ да 19 минг 500 бош парранда боқилмоқда. “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик жамияти томонидан 1,5 млрд. сўмлик кредит маблағи эвазига Хива туманидаги парранда боқишга мўлжалланган махсус бино тўла реконструкция қилинди.

Ушбу хайрли ишлар яқин йиллар ичида Хоразм вилоятида барча соҳалар қатори паррандачилик ҳам юқори суръатларда ривожланиб, соҳага замонавий технологиялар жалб қилинган ҳолда халқимизнинг паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш , айни пайтда жойларда кўплаб янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"