Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3729
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101290
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 740
Главная "БИРЖА" Ҳар бир мурожаатга эътибор

murojaat_160_2“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастуридан келиб чиқиб, жойларда фуқаролар билан мулоқот қилиш, улар билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиб бораётир. Шу мақсадда 2016 йил 28 декабрда давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат юртимизда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойил амалда қарор топишига хизмат қилаётир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Паркент тумани кенгашида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича алоҳида тизим яратилди. Жорий этилган мазкур тизим партиянинг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифларини кўриб чиқиш имкониятини кенгайтириб, фуқаролар манфаатларига дахлдор муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

– Бу жараёнда мурожаатларнинг тез ва сифатли ҳол этилишини таъминлаш, шу орқали фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, мавжуд муаммоларнинг юзага келиши сабабларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Миллий тикланиш” партияси депутатлари жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз бўлиб, фуқароларнинг муаммоларини, мурожаатларини ўрганмоқда ва уларнинг ўз вақтида кўриб чиқиб, ижобий ҳал этишга ҳаракат қилмоқда, – дейди ЎзМТДП Паркент тумани кенгаши мутахассиси Қодиржон Турғунов.

Партиянинг Паркент тумани кенгашига жорий йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан 38 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар таҳлили аҳолини коммунал хизмат, бандлик, тадбиркорлик, пенсия ва нафақалар тайинлаш, тиббиёт соҳаларидаги масалалар кўпроқ ўйлантираётганлиги маълум бўлди. Албатта, ушбу сўровларнинг муайян бир қисми туман партия ташкилоти ва депутатлари иштирокида қонун доирасида ечим топган бўлса, баъзи масалалар назоратга олинди. Масалан, партия туман кенгашига Чанги қишлоғи Кунгай маҳалласида яшовчи фуқаро Чарос Аҳмедова туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимида 0,5 штатда ишлашини маълум қилиб, оилавий шароитининг оғирлиги сабабли ишини тўлиқ бир штат қилишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзма мурожаат этган. Фуқаронинг мурожаатидан сўнг туман тиббиёт бирлашмасига хат билан чиқилди ва Ч.Аҳмедовага амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Паркент шаҳри, Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғини, Юксалиш кўчасида яшовчи Илҳом Қурбонов чорвачилик билан шуғулланиши учун банкдан кредит олишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Фуқаронинг сўрови тегишли ташкилотлар кўмагида қондирилди. Албатта, бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Энг муҳими, фуқароларимиз томонидан қилинаётган мурожаатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаётганидир.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"