Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5088
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102649
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 099
Главная "БИРЖА" Рақобатбардошлик — иқтисодий тараққиёт гарови

 

raqobat_160Жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароит барқарор тараққиётнинг янгича тамойиллари асосидаги ёндашувни талаб қилмоқда. Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан Давлат рақобат қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Парламент юқори палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М. Жумагалдиев, Давлат рақобат қўмитаси раиси Р. Гулямов ва бошқалар таъкидлаб ўтишганидек, республикамиз иқтисодиётини янада диверсификациялаш, унинг рақобатбардошлигини оширишга долзарб вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Шу боис ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бу борада давр тақозо этаётган бир қатор вазифалар белгиланган. Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, энг аввало, истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналарида самарадорликни кўтариш, уларнинг янгиларини ташкил этиш шулар жумласидандир.

Айни пайтда бундай ишлар кенг кўламда изчиллик билан амалга оширилмоқда. Чунончи, идоралараро комиссиялар томонидан давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкиллаштириш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида ўтказилган хатловлар натижасида илгари хусусийлаштирилган ва бўш турган 3880 дан зиёд корхона ва объект аниқланган, улардан 2700 дан ортиғи бўйича инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳалар ташаббускорлар ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Мониторинг натижаларининг кўрсатишича, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу объектлар бўйича 490,4 млрд. сўмлик инвестиция жалб қилиниб, 4 минг 530 тадан кўп иш ўрни яратилган.

Тадбирда сўзга чиққан Давлат рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Юнусов қайд этганидек, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш дастурининг алоҳида ўрни бор. Ушбу жараённинг фаол иштирокчиси, тадбиркорлик субъектларининг беминнат кўмакчиси бўлган қўмита мутахассислари томонидан маҳаллийлаштириш бўйича янги лойиҳаларнинг паспортлари таҳлил қилинади, бунда таклиф этилаётган янги турдаги товарлар билан ички бозорнинг тўйинганлиги, импортнинг ўрни, бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Таҳлил натижалари асосида янги турдаги товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли хулоса берилади. Масалан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 277 та шундай лойиҳа бўйича хулосалар берилган, уларни ҳаётга жорий этиш орқали 567 та янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Давра суҳбати давомида солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш каби вазифалар иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидлаб ўтилди. Бу ҳақда маълумот берган Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Э. Гадоев ишлаб чиқариш ва саноат соҳаси, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва эркин иқтисодий зона иштирокчилари, хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун тақдим этилган кўплаб солиқ имтиёзлари ва преференцияларга тўхталиб ўтди. Жумладан, Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар бир қатор солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари берилган. Жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар фойда солиғи ва мулк солиғи тўлашдан, ягона солиқ тўловидан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида унинг биринчи иловасига киритилган корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг, махсус идоралараро комиссиянинг қарорлари билан 3 йил муддатга маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қисмида юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган субъектлар учун), маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган.

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” маркази вакиллари томонидан ҳам маърузалар тақдим этилди. Уларда иқтисодиётни диверсификациялашнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, иқтисодий тараққиётни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асослари, саноатни модернизациялаш орқали рақобатга дош берувчи маҳсулот ишлаб чиқариш омиллари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва “ноу-хау” намуналарини яратиш орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш йўлларига тўхталиб ўтилди.

Муҳокамалар чоғида иштирокчилар томонидан кун тартибидаги масала юзасидан ечимини кутаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратилиб, бир қатор таклифлар ўртага ташланди. Масалан, товарлар бозорини ривожлантириш мақсадида биржа савдоларида замонавий муносабатларини жорий этиш, хўжалик юритувчи субектларнинг юқори ликвидли ва монопол маҳсулот турларини сотиб олишларида тенг шароитларни яратиш, реал рақобатни таъминлаш ва нархларни шакллантиришга нисбатан ёндашувларни соддалаштириш муҳимлиги таъкидланди. Соғлом рақобат муҳитини таъминлаш учун соҳага оид амалдаги қонунларни такомиллаштириш, ҳуқуқий нормалар ўртасидаги номувофиқликларни бартараф этиш, бу йўналишдаги қонунлар ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди. Олимлар томонидан иқтисодиётни модернизациялашнинг биринчи навбатда инвестицияларга боғлиқлиги нуқтаи назаридан молия ва қимматли қоғозлар бозорини тараққий топтириш, инновацион бизнес ривожининг асосларидан бири бўлган ва дунё миқёсида кенг тарқалган венчур капиталининг иқтисодиёт ривожидаги ўрни билан боғлиқ фикрлар илгари сурилди. Ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, билимлар иқтисодиётини барча саноат тармоқларида қўллаш, инновацион фаолият ҳақидаги қонунни қабул қилишни жадаллаштиришнинг аҳамияти ва заруратига урғу берилди.

Давра суҳбати якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб умумлаштирилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"