Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4761
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102322
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 772
Главная "БИРЖА" Эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдамлар

yordam_oila_160Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қатор ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, хусусан, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмаклашишда, боқувчисини йўқотганларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришда, янги иш ўринлари яратишда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Самарқанд вилоятида айни йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳиддин Холиқов бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ушбу қарор билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди таклифи асосида ишлаб чиқилган 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар маъқулланди. Энди юртимизда оғир шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган ёки ногиронларга қараётган оилаларга давлат бюджети, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан беғараз ёрдам кўрсатилади. Бу ўзгаришлар мамлакатимизнинг ҳеч бир фуқароси давлат ва жамият эътиборидан четда эмаслигидан далолат беради. Биз касаба уюшмалари бирлашмалари вилоят кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари билан ҳамкорликда иш тутиб, вилоятимиз шаҳар-туманларида яшовчи кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда ногиронларни аниқлаяпмиз ва зарур маълумотларни жамлаб бораяпмиз.

Тасдиқланган янги дастурларга кўра, меҳнат билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминотли оилалар аъзолари тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш махсус фонди маблағлари ҳисобидан микрокредитлар олишлари мумкин. Улар бу маблағларни асосан тикув машиналари, мато ва хомашёлар, ҳунармандчилик фаолияти учун зарур инвентарлар, компьютер, маиший ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган техникалар, шунингдек, ўзини иш билан таъминлашда асқатадиган турли-туман асбоб-ускуналар харид қилишга сарфлашлари лозим. Қолаверса, томорқа ва боғларни ривожлантириш, кичик иссиқхона барпо этиш, парранда ёки қорамоллар боқиш, уйни таъмирлаш учун ишлатишлари мумкин.

2017-2018 йилларда ҳар бир тумандан иккита, ҳар қайси шаҳардан эса бошпанаси йўқ ёки авария ҳолатидаги уйда яшовчи бешта оила учун 10 йил мобайнида тортиб олиш ҳуқуқисиз арзон уйлар харид қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, шу вақт оралиғида ҳар бир туман ва шаҳарда 10-15 та оиланинг турар жойи таъмирлаб берилади. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача 70 та оилага газ ёки электр печи, музлаткич, тикув машинаси ёхуд бир бошдан йирик шохли мол олиб берилади. Оғир дардга йўлиққан аъзосини даволатишга маблағи етишмаётган кам таъминланган 6 та оилага эса тиббий хизматлар ҳақини тўлаш учун маблағ ажратилади.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"