pojar_uskuna_160Ёнғин инсон ҳаётига таҳдид солувчи офатлардан биридир. Қай тарзда юзага келишига қарамай, у ўзининг аянчли изини қолдиради. Бу офат оқибатида дунёда қанчадан-қанча инсон ўз саломатлигидан ажралиб, бошпанасиз қолади, қурбон бўлади. Мана шундай аянчли ҳодисалар юз бермаслиги учун ҳар биримиз фаол кураш олиб боришимиз керак. Корхона, ташкилотларда, аҳоли яшаш жойларида оддийгина ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш орқали биз жуда катта йўқотишларнинг олдини олган бўламиз. Ёниб турган электр асбоблари ёки газ плитасини қаровсиз қолдириш, уларни бошқаришни болаларга ишониб топшириш ҳам хавфсизликга таҳдид солувчи омиллардан эканини унутманг.

Уйларнинг ертўла ва чордоқларида тез алангаланувчи моддалар, хусусан, турли ёқилғи маҳсулотларини сақлаш мумкин эмас. Уларнинг яқинида очиқ оловдан фойдаланиш, шам ёқиш ёки гугурт чақиш қатъиян ман этилади. Чунки бу каби эҳтиётсизликлар оқибатида катта портлашлар содир бўлиши амалиётга кўп учратилган. Бундай катта офатлар кўпчиликнинг хавфсизлигига таҳдид солади.Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ўт чиқишига олиб келувчи турли омилларни бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида, болалар боғчалари ва мактабларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тушунтириш ишлари олиб бормоқда. Аммо бу масалаларни ёшларга тушунтириш фақат тегишли идораларнинг эмас, барчанинг вазифаси эканини унутмаслигимиз лозим.

Абдулазиз ТОЖИБОЕВ,

Чилонзор тумани ЁҲБ инспектори.