Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2182
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123250
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 700
Главная "БИРЖА" Ер – элни боқади

 

ekish_160Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида Зангиота туманида давра суҳбати ташкил этилди. O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши ва кўп тармоқли фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгалари иштирок этган тадбир “Экин майдонларидан самарали фойдаланиш – бугунги давр талаби” мавзусига бағишланди. Анжуманда Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти муҳокама қилинди.

Тадбирда мамлакатимиз аграр соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ҳамда томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш устидан парламент, вакиллик ва жамоатчилик назорати лозим даражада ўрнатилмаган. Қолаверса, фермерларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан чекланиб, хомашёни қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланмаяпти.

Давра суҳбати иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг юқорида номи қайд этилган фармони ушбу камчиликларни бартараф этишга чақирилганини таъкидлади. Жумладан, фармонда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер майдонларидан унумли фойдаланишни таъминлаш бўйича вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг жавобгарлигини ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш каби вазифалар юртимизда заминдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг янги босқичига ўтилганидан далолат беради.

Фармон билан танишган киши ердан фойдаланиш янгича мезонлар асосида баҳоланишини англайди. Жумладан, кейинги йилдан бошлаб ҳар чоракда фермерларнинг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги халқ депутатлари туман кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги эса ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб борилади. Ерлардан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади. Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади.

Шунингдек, деҳқончилик маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларининг таъсис этилаётгани деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати давлат томонидан қўллаб-қувватланишини англатади.

Таъкидлаш жоиз, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ердан, хусусан, томорқадан унумли фойдаланаётган ер эгаларини қўллаб-қувватлаб келаётир. Шу мақсадда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида партиянинг энг қуйи бўғини маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотлари билан ҳамкорликда томорқасида хусусий тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёки фаолиятини бошлаган, лекин айрим муаммоларга дуч келаётган оилаларга кўмак бериб келаётир. Шу кунгача қуйи бўғинлар 18 мингдан зиёд хонадон эгалари билан юзма-юз мулоқот қилишди. Пировардида 13 мингга яқин хонадон эгалари фаолиятини бошлаб юборишди. Шунингдек, 9 мингдан зиёд оилага банкдан кредит олиш, уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф-тавсиялар берилди. Қолаверса, бундай тадбирлар партиянинг сайловолди дастуридаги вазифалар билан ҳам уйғун ва ҳамоҳангдир.

Фармонда фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама этилишига алоҳида урғу берилган. Бу эса белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан бир қаторда маҳаллий вакиллик органларининг мавқеи ва масъулиятини ҳам янада оширади. Айниқса, партия депутатлик гуруҳлари электорати ҳисобланган ер эгалари – мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш, муаммоларини ўрганиш бўйича ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ меҳнат қилишларига тўғри келади.

Давра суҳбати якунида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланиб, бу йўналишда партия ташкилотлари ҳамда фракция ва депутатлик гуруҳларининг вазифалари муҳокама этилди. Аграр соҳани ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатларига тегишли тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, барча турдаги ер эгалари учун имтиёзларни янада кенгайтириш бўйича мулоҳазалар тингланиб, тажрибали деҳқонларнинг фикр-мулоҳазалари асосида таклиф-тавсиялар тайёрланди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"