Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3619
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106608
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 058
Главная "БИРЖА" Навбатдаги қўшма курс

 

tadbirkor_uquv_160Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Менежерлар учун корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари” мавзуидаги  ўқув курсининг навбатдагиси бошланди. Курснинг очилиш тадбирида таъкидлаб ўтилганидек, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан   Европа менежмент ва технологиялар мактаби ўртасидаги бу борадаги шериклик жараёни  2015 йилдан буён  давом эттириб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган 5 та қўшма курсда 500 га яқин бошқарув кадрлари, шу жумладан, йирик акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди ҳамда ўз билим-малакаларини оширди. Қўшма курсларнинг ҳар бири  икки  босқичдан иборат бўлиб, унинг  биринчиси марказда  10 кун давомида бўлиб ўтади. Бу босқичда  тингловчилар курс дастурига мувофиқ, корпоратив бошқарув ва замонавий бошқарув усуллари, молиявий  менежмент асослари,  бошқарув ҳисоботи, инновациялар ва янгиликлар билан ишлаш (change management) каби  мавзулар билан танишадилар. Семинар ва лекциялар марказ ҳамда  Европа менежмент ва технологиялар мактабининг етакчи ўқитувчилари, шунингдек, республикамиз  вазирлик ва  идораларидан жалб қилинган етук мутахассислар томонидан ўтказилади.

Биринчи босқич якунига кўра энг яхши натижаларни кўрсатган 48 нафар тингловчи Германияда ташкил этиладиган қўшма курсларнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Ушбу босқич Европа менежмент ва технологиялар мактабининг ўқув базасида ташкил этилади ҳамда семинар ва лекциялар мазкур мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Дастурга биноан, тингловчилар Германиянинг дунёга машҳур Volkswagen, Commerzbank, McKinsey, T-Labs, Berlin Chemie ва бошқа  компанияларига ташриф буюриб, улардаги  корпоратив бошқарув жараёни билан яқиндан танишишди.

Қўшма ўқув машғулотининг навбатдагисида республикамиз иқтисодиётининг реал сектори ҳисобланган нефть-газ, автомобилсозлик, кимё, электротехника, тоғ-кон, фармацевтика, энергетика, озиқ-овқат саноати таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ҳамда бир қатор акциядорлик тижорат банкларидан  100 нафар  вакил қатнашмоқда.

Ўқув дастурига кўра, тингловчиларга корпоратив бошқарув тамойиллари, бундай бошқарувни республикамизда жорий этишнинг ҳозирги ҳолати ва уни келгусида такомиллаштириш масалалари ҳақида маълумот берилиши кўзда тутилган. Шунингдек,   ижроия органининг вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда масъулияти, назорат органлари бўлган ички ва ташқи аудит, тафтиш комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида тушунтириш берилиши мўлжалланган. Машғулотлар давомида акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув кодексини, халқаро аудит ва молиявий ҳисоботлар стандартларини жорий этиш бўйича махсус  билимларга  эътибор қаратилади. Бундан ташқари, корпоратив қимматли қоғозлар эмиссияси ва уларни жойлаштириш, акциядорлик жамиятларининг капитал бозоридаги иштирокини ривожлантириш мавзуларида ҳам  тақдимотлар намойиш этилади. Корпоратив бошқарув тизимида режалаштириш ва молиявий таҳлил, молиявий менежмент, маркетингнинг ўрни  ҳам  маърузаларнинг асосий қисмларидан ҳисобланади. Тингловчиларга ҳавола этиладиган маълумотларнинг бошқа бир  йўналиши  мижозга йўналтирилганлик, рақобатнинг афзалликлари, мижозлар алоҳида бўғинининг эҳтиёжи каби   тушунчалардан иборат. Ҳар бир мавзу сўнггида тингловчиларнинг олган билимлари тест синовларидан ўтказилади.

Машғулотларнинг дастлабки беш кунидаги  маърузалар Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ўқитувчилари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан тақдим этилади. Кейинги беш кунлик ўқув эса германиялик профессор-ўқитувчилар   Ф.Франк, Б. Тоенс, Ф. Гит, Дж.Пеппард, Вейнман ва бошқалар билан ҳамкорликда ўтказилади.

Машғулотлар   3 ноябрга қадар давом этади.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"