Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3273
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111481
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 931
Главная "БИРЖА" Мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

 

drq_160Давлат рақобат қўмитасида жорий йилнинг 9 ойлик якунлари ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олишга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита марказий аппарати бошқармалари, ҳудудий органлари (видеоконференц алоқа орқали) ҳамда идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини қўмита раиси Равшан Гулямов бошқарди.

Йиғилишда мамлакатимиз Президенти фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари асосида қўмита зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Кун тартибига кўра, дастлаб аввал хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишламаётганлиги, паст самарадорлиги омиллари ва сабабларини, шунингдек, қурилиши тугалланмаган, бўш турган объектлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлигини аниқлаш ҳамда тегишли чораларни кўриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш чоғида юзага келадиган муаммоларни ечиш, ушбу корхоналар фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилган тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бу ҳақда берилган ахборотда қайд этилишича, ҳисобот даврида республика бўйлаб аввал хусусийлаштирилган, фаолиятсиз ва қурилиши тугалланмаган корхона ва объектларни хатловдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Таҳлил натижаларига кўра, аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектлар молиявий ресурсларнинг етишмаслиги, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган дастгоҳларнинг маънан ва жисмонан эскирганлиги, зарур коммуникация тармоқлари билан таъминланмаганлиги, зарур хом ашё ва материалларнинг мавжуд эмаслиги каби сабабларга кўра бўш турганлиги аниқланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ҳокимликлари ҳамда тижорат банклари билан биргаликда 2 710 та фаолиятсиз ва бўш турган объект (шундан 960 таси майдони 2000 кв.м.дан ортиқ) негизида қиймати 2,5 трлн. сўм ва 230 млн. долларлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Тасдиқланган “йўл хариталари”га асосан, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра қиймати 255,13 млрд. сўм бўлган 405 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объект ишга туширилган ва уларда 3,7 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Масалан, Андижон вилоятида “Андижон хоной ипаги” МЧЖнинг фойдаланилмаётган бўш турган бино-иншоотлари негизида қиймати 3 млрд. сўм бўлган ипакни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилиб, 150 та, Бухоро вилоятида “Мергантекс” МЧЖ томонидан қиймати 3,5 млн. АҚШ доллар бўлган тикув цехи очилиб, 120 та, Сурхондарё вилоятида “Surhon sandwich” МЧЖ томонидан 6,5 млрд. сўм ва 935 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳисобига сендвич панеллар ишлаб чиқариш заводи фаолияти йўлга қўйилиб, 30 та, Самарқанд вилоятида “Цвета Востока” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 300 млн. сўм бўлган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш цехи барпо этилиб, 10 та янги иш ўрни ташкил этилган.

Бундан ташқари, бир қатор объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, мулкдорлар томонидан дастгоҳларни олиб келиш ва ўрнатиш билан боғлиқ шартномалар имзоланган, айни пайтда кредит билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни давом этмоқда. Тасдиқланган инвестиция лойиҳаларига асосан, аввал хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларга инвестиция жалб қилиниши ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши натижасида 50,3 мингта янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Айтиш жоизки, аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган давлат мулки объектлари негизида кичик саноат зоналари ҳам ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 44 та кичик саноат зонаси фаолият бошлади. Энг муҳими, тадбиркорлар томонидан ушбу зоналарда ўз бизнесини юритишга қизиқиш тобора ошиб бормоқда.

Масала муҳокамаси чоғида илгари хусусийлаштирилган ва бўш турган объектларнинг электрон базасини шакллантириш жараёнини якунлаш, тармоқлар кесимида корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш ва ишга тушириш, солиқ идоралари билан ҳамкорликни кучайтириш, ҳудудларда янги кичик саноат зоналарини ташкиллаштириш каби олдинда турган вазифаларга эътиборни қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши, шу жумладан, уларни хусусийлаштириш ва ижарага бериш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳам ахборот берилди. Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 400 дан зиёд давлат активи, шу жумладан, 274 та давлат мулки объекти инвестиция мажбурияти билан “ноль” харид қийматида сотилган.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 майдаги “Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда19 майдаги “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан муайян ишлар олиб борилган. Масалан, биринчи қарорда белгиланган объектлардан 4 таси сотилган, 35 таси савдога чиқарилган, 65 таси бўйича хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни давом этмоқда.

Иккинчи қарор асосида 16 та объект инвестиция мажбурияти ҳамда 900 дан зиёд иш ўрни яратиш шарти билан харид қийматида сотилган. 53 та объект савдога чиқарилган, 21 та объектни сотишга тайёрлаш жараёни кетмоқда.

Давлат мулкини ижарага бериш марказлари томонидан республикамиз миқёсида 19,5 мингта нотурар жой бўлган давлат мулки объекти бўш турганлиги аниқланган, улардан 19,2 мингтаси тадбиркорларга ижарага берилган. 28,4 мингта ижара шартномаси тузилган. Натижада 62,5 мингта иш ўрни (унинг 15,8 мингтаси янги иш ўрни) яратилган.

Ушбу масала муҳокамаси пайтида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, айниқса, тадбиркорларга “ноль” харид қийматида сотиш, бўш турган биноларни ижарага бериш жараёнларини жадаллаштириш долзарб бўлиб турганлиги алоҳида эътироф этилди. Савдога чиқарилган объектлар ҳақидаги реклама ва эълонларни оммавий ахборот воситаларида бериш даврийлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Қўмита ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтиришдан иборат вазифалар ижроси хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, ҳисобот даврида маблағларнинг ўз вақтида тақсимланиши, сотиб олиш тўловлари ва ҳисобланган пеняларнинг ундирилиши юзасидан муайян чоралар кўрилган. Жумладан, хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жамғарма маблағлари ҳисобидан ресурслар ажратиш мақсадида “Туронбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банклари ҳамда Халқ банки билан 21,8 млрд. сўмлик кредит линиялари очиш бўйича бош келишув имзоланиб, мавжуд лойиҳаларни молиялаштириш учун 5,4 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирда “Асака” акциядорлик тижорат банки билан ҳам шундай келишув имзоланишга тайёрланмоқда.

Шу билан бирга, бу борада айрим камчиликлар мавжудлиги ҳам айтилиб, муддати ўтган қарздорликларни суд тартибида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилган ҳолда ундиришни таъминлаш масаласи доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

Ҳайъат йиғилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича ишларнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинди, келгусида бу борадаги вазифалар ижросида самарадорликни ошириш чоралари ҳақида сўз юритилди.

Қўмита ҳудудий органларида идоравий архивларнинг юритилиши, тизимда ижро интизомига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича бажарилган ишлар ҳақида ахборот берилиб, ушбу масалаларга эътиборни янада кучайтириш лозимлиги уқтирилди.

Ҳар бир масала танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинар экан, аввал хусусийлаштирилган, ҳозирда бўш турган корхоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш учун уларни “ноль” ёки харид қийматида сотиш, ижара муносабатларини жадаллаштириш, мурожаатларни ўз вақтида ҳамда самарали кўриб чиқиш каби жараёнларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборатлиги эътироф этилди. Шу йўналишда бажарилиши керак бўлган келгуси вазифалар белгилаб олинди. Энг муҳими, бу ҳақда аҳоли хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"