Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5067
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126135
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 585
Главная "БИРЖА" ЎзМУ: илмий фаолият такомиллашмоқда

 

uzmu_160Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаба, ёш олимларнинг илмий фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ЎзМУда илмий фаолият янада такомиллашиб, самарадорлиги ошмоқда.

Айни пайтда талаба йигит-қизларимизга университетдаги мавжуд 11 та факультет, 73 та кафедрада 36 та бакалавриат йўналиши, 69 та магистратура мутахассислиги бўйича таълим берилмокда. Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланиши учун 3 та дала-амалиёт майдони, 32 та ўқув-илмий лаборатория, 3 та ўқув-илмий-тажриба маркази, 40 га яқин ўқув-илмий тўгарак, 1 та ОТМлараро илмий лаборатория мунтазам фаолият кўрсатяпти.

Қайд этиш жоизки, бир асрлик тарихга эга бўлган мазкур университет минтақа ва мамлакатимизда фундаментал ва амалий илм-фанни ривожлантириш, халқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар етиштиришда ўзининг бой анъаналарига эга. Ушбу илм даргоҳида фаннинг турли соҳалари бўйича 40 дан ортиқ илмий мактаб мавжуд. Уларда ёш олимларнинг 15 та амалий, 26 та фундаментал, 7 та инновация, 17 та фундаментал (8 та) ва амалий (9 та) лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, талаба ёшларнинг илмий фаолиятга жалб қилиниши, грант танловлари ва лойиҳаларида иштирок этишига, хўжалик шартномалари тузиш, бошқа олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари учун мақсадли илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу олий ўқув юртида 28 нафар академик ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнлари сифатини ошириш йўлида фаолият юритмоқда. Улар илмий маслаҳатчи, кенгаш аъзоси, тадқиқотчилар ва магистрантларга илмий раҳбар сифатида ўзларининг бой илмий ва амалий тажрибалари билан яқиндан кўмакчидир. Шу билан бирга, университетда 980 нафар профессор-ўқитувчи (жумладан, 150 нафар фан доктори ва 400 нафар фан номзоди) ёшларга билим беради. Айни пайтда 200 дан ортиқ ёш олим ҳамда 500 дан зиёд иқтидорли талаба илмий тадқиқотлар билан банд.

Тадбирда қайд этилганидек, ушбу олий ўқув муассасасида жорий йилда 5 та халқаро, 8 та республика, 16 та вазирлик миқёсида илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Жумладан, 2016 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзуидаги халқаро симпозиум ўтказилди. Унда Австралия, Бельгия, Германия, Франция, Буюк Британия, Голландия, Греция, Дания, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Туркия, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Латвия, Украина, Беларусь, Испания, Италия, Чехия, Покистон каби 26 давлатдан 86 нафар ҳамда республикамиз олий таълим муассасаларидан 200 дан зиёд олим ва мутахассис иштирок этди.

11-12 май кунлари эса Россия, Польша, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардан келган олимлар иштирокида ўтказилган “Ўзбекистон Евроосиё маконида: география, геоиқтисодиёт, геоэкология” мавзусидаги халқаро анжуман, 6-10 октябрь кунлари Исроил давлатининг Холон технология институти билан ҳамкорликда “Математика ва физиканинг долзарб масалалари” мавзусида ҳамда Жанубий Кореянинг “Вig Data Service Society” жамияти билан ҳамкорликда “Вig Data” иловаларини яратиш ва уларни қўллаш” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияларда навбатдаги истиқболли лойиҳаларга пойдевор яратилди.

Университет педагогларининг таъкидлашича, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ўзаро манфаатли алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, Германиянинг Бавария табиий ҳамда гуманитар фанлар академияси, Жанубий Кореянинг Осиё ва Тинч океани назарий физика илмий маркази, Италиянинг Милан ва Пиза университетлари, Москва давлат университети, Россиянинг Халқлар дўстлиги университети, Жанубий Қозоғистон университети, Малайзиянинг Осиё университети, Буюк Британиянинг Астон университети қошидаги Фотоника технологияси институтлари билан янги илмий-амалий ҳамкорликка қаратилган шартномалар имзоланган. Шу билан бир қаторда, 60 дан ортиқ профессор-ўқитувчи, 7 нафар магистрант, 8 нафар бакалавриат талабаси ва 6 нафар катта илмий ходим-изланувчи хориж университетларида малака ошириб, таълим олиб, турли конференция ва симпозиумларда иштирок этиб келган.

Айни пайтда ЎзМУда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишга қаратилган 8 та илмий кенгаш фаолият кўрсатмокда. Жорий йилнинг уч ойи мобайнида мазкур илмий кенгашларда 23 та докторлик диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди. Улардан 9 таси (DSc) фан доктори ва 14 таси (РhD) фалсафа доктори даражасини олиш учун ўтказилди. Шунингдек, шу йил охиригача яна 12 та диссертация ҳимояси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎзМУда кўплаб иқтидорли талабалар номдор стипендиялар соҳибидирлар. Яқинда университет миқёсида 1-босқич талабалари ўртасида ўтказилган танлов натижаларига кўра, 300 нафар иқтидорли йигит-қиз махсус ўқув режаси асосида тадқиқотлар ўтказиш учун етакчи олимларга бириктирилди ҳамда илмий фаолият билан узвий шуғулланишларига шарт-шароитлар яратилди.

Г. САЙДАЛИЕВА. 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"