Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5013
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126081
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 530
Главная "БИРЖА" Ишлаб чиқариш хафсизлиги : уни таъминлашда қонунчиликнинг роли

xafsizlik_160Ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, ўзига хос меҳнат жараёни бўлиб, унинг энг йирик соҳаси саноат корхоналари улушига тўғри келади. Бунда, албатта, технологик асбоб-ускуналар ва машина-механизмлардан фойдаланилади. Бу эса мазкур техникаларни ишлатишнинг мавжуд қоидаларига, ишлаб чиқариш хавфсизлигига қатъий риоя этилишини талаб қилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, саноат хавфсизлиги хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан, уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.  

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилганЎзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси айни шу йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятга молик ҳужжат ҳисобланади.

Лойиҳани ишлаб чиқиш заруратини бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, бугунги кунда республикамиздаги мавжуд 60 мингдан зиёд хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларининг бузилиши натижасида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар сонининг йилдан-йилга ортиб бориши тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 2013-2016 йиллар давомида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони йилига ўртача 1500 тани ташкил этган. Таҳлилларнинг кўрсатишича, бахтсиз ҳодисалар ҳамда аниқланаётган саноат хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари, асосан, хавфли ишлаб чиқариш объектлари мансабдор шахсларининг айби билан содир бўлмоқда. Иккинчидан, амалдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг айрим нормаларини аниқлаштириш ҳамда мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш, биринчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бажаришни таъминлаш, иккинчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассисларининг жавобгарлигини ошириш, учинчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Лойиҳанинг мазмунига келадиган бўлсак, у билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва жавобгар мутахассислари жавобгарлигини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 97-моддасида белгиланган жарималар миқдорининг оширилишига оид ўзгартишлар киритилмоқда. Яъни ҳуқуқбузарлик содир этилганда фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача эмас, балки энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч баравари ўрнига уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқаролар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача ўрнига энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар эса уч бараваридан етти бараваригача эмас, балки беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортилиши нормаси ўрнатилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш бўйича тартибни белгилаш юзасидан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 5 ва 18-моддаларида тегишли қўшимча акс эттирилмоқда. Бундан ташқари, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини олиб бориш тартиблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи янги нормалар ўз ифодасини топмоқда.

Қонун лойиҳаси нафақат миллий қонунчилик ва амалиёт таҳлил қилинган ҳолда, балки ривожланган демократик давлатларнинг маъмурий ва жиноят процессуал қонунчилик соҳасидаги тажрибаси ҳисобга олиниб тайёрланган. Айниқса, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистоннинг ушбу соҳадаги қонунчилиги ўрганилган.

Қутлимурод БАБАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"