Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3674
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106663
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 113
Главная "БИРЖА" Хусусий таълимга имтиёзлар

talim_160_1Юртимизда мустақиллик йилларида хусусий секторни янада ривожлантириш ва шу орқали янги иш ўринлари ташкил этишга оид чора-тадбирларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасини янада юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кичик бизнес субъектларига бир қатор имтиёз ва преференциялар берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга  кенг кўламли имтиёз ва преференциялар берилгани алоҳида эътиборга лойиқ.

Хусусан, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, тақдим этилган солиқ имтиёзлари мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг моддий-техника базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради.

Бунда озод қилинаётган маблағлар мазкур муассасаларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади.

Шундай қилиб, берилган солиқ имтиёзлари эвазига давлат бир вақтнинг ўзида аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, сифатли таълим хизмати кўрсатишини кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этади, шу билан бирга, таълим муассасалари зиммасига қўшимча молиявий харажатлар юкланмайди.

Қарорда таълим соҳасига, айниқса,  малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали илғор халқаро тажрибани жорий этишни кенгайтиришга доир чора-тадбирлар кўзда тутилган. Юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатишда чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратиладиган тўловлардан тузилган меҳнат шартномаси доирасида озод қилиниши белгиланган.

Мазкур қарор таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз учун муносиб ва сифатли ҳаёт шароитларини яратишга доир амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми, шунингдек, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғояни ҳаётга изчил татбиқ этиш борасидаги навбатдаги муҳим қадамдир.

 

Абдуазиз Қодиров,

Бектемир тумани давлат

солиқ инспекцияси  бошлиғининг

биринчи ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"