Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1861
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173588
230255
96158

+134097

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 469 289
Главная "БИРЖА" Пропандан метанга ўтказилаётган “заправка”лар

zapravka_160“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотига кўра, республиканинг алоҳида ҳудудларида аҳоли суюлтирилган газдан кенгроқ фойдаланмоқда. Хусусан, 2010–2016 йилларда сиқилган газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи уй хўжаликлари сони 4 марта (599,1 мингдан 2,55 млн. бирликка) ошган. Бинобарин, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми 8 баробар (йилига 30,6 минг тоннадан 243,2 минг тоннага) кўпайган. Шу сабабли аҳолининг суюлтирилган газ (пропан)га бўлган талабларини қаноатлантириш масаласи янада долзарблашган. Бу эса автотранспорт воситалари томонидан фойдаланилаётган суюлтирилган газ ҳажмини бекор қилиб, уларни босқичма-босқич сиқилган газ (метан)га ўтказишни тақозо этмоқда.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) самарадорлигининг даражаси паст, уларнинг лойиҳавий қуввати республика бўйича ўртача 29 фоизни ташкил этади.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси тайёрланди ва у ўрнатилган тартибда барча вазирликлар, идоралар томонидан маъқулланиб, 2017 йил 11 октябрда “Автомобилларга газ тўлдириш станциялари тармоғини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш, шунингдек, улар учун мўлжалланган газ баллон ускуналарининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) тармоғи ривожлантирилади ва автомобиллар босқичма-босқич сиқилган газга ўтказилади.

Юртимиздаги мавжуд АГҚШларни АГТКСларга айлантириш ва автомобилларни сиқилган газга ўтказиш бўйича белгиланган муддатларда тегишли чора-тадбирлар қўлланилади. Хусусан, 2017 йилнинг 1 декабридан АГҚШлар қуриш учун ер участкалари ажратиш бекор қилинади.

Қарорда АГТКС қурилишини рағбатлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида автотранспорт воситаларига газ баллон ускуналарини имтиёзли кредитлар асосидан харид қилиш, АГТКСлар жойлашган жойларда “бир дарча” принципида кредит битимларини расмийлаштириш пунктларини очиш сингари қулай шароитлар назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашга хизмат қилади, 2017–2019 йилларда республика бўйлаб қўшимча 178 та АГТКС очиш ҳамда 800,4 мингдан зиёд автомобилни сиқилган газга ўтказиш имконини беради.

Ускуналарни сотиб олишни енгиллаштириш ва харажатларни камайтириш мақсадида  “Ўзбекнефтегаз” Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан биргаликда стационар ва кўчма АГТКСлар учун ускуналар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

Ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўзгартиришнинг батафсил режаси жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарига қадар ишлаб чиқилади. Айни пайтда мамлакатимизда 569 та газ қуйиш шохобчаси мавжуд.

Гулчеҳра Сайдалиева тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"