Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1226
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104215
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 665
Главная "БИРЖА" Партия онлайн мулоқотга чиқди

logo_lidep_160Президентимизнинг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган йиғилишдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, аҳоли билан мулоқотни тизимли йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилганди.  

Маърузадан келиб чиқиб, O‘zLiDeP ҳам фаолиятини тубдан ўзгартириб, халқ билан мулоқотнинг янги механизмларини ишлаб чиқди. Хусусан, энг чекка ҳудудларда фуқаролар  билан учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилди, ҳудудий кенгашларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилди. Эндиликда Ўзбекистон Либерал демократик партияси ва унинг депутатлик гуруҳларига нафақат оғзаки ва ёзма, балки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳи орқали ҳам мурожаат қила олади. Сайловчилар ушбу гуруҳ орқали ўзларини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилиш учун партиянинг  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий вакиллик органларидаги депутатларига тўғридан-тўғри онлайн тарзда мурожаат қилиши мумкин. Шу кунга қадар шу тартибда партия фракцияси аъзолари 40 дан ортиқ чиқиш қилиб, мингдан ортиқ фуқаронинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Таъкидлаш керакки, савол-жавоблар онлайн тартибда бўлаётгани муаммоларни депутатларга тезроқ етказишда муҳим рол ўйнамоқда. Масалан, ўтган икки ойдан сал кўпроқ вақт мобайнида мингдан зиёд фуқаро  депутатларга мурожаат қилгани фикримизнинг яққол далилидир. Бугунги кунда мамлакатимизда глобал тармоқдан  фойдаланувчилар сони 13 миллиондан кўпроқ, партиянинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасининг фойдаланувчилари сони эса 20 минг, “Пресс-служба УзЛиДеП” саҳифасида эса 5 мингдан ошган. Икки ой мобайнида “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” мулоқот гуруҳи фойдаланувчиларининг сони эса 3 мингдан ошди. Хуллас, жами 28 мингдан зиёд фойдаланувчилар депутатлар билан бевосита тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконига эга бўли.

– Мулоқот гуруҳи қисқа давр мобайнида интернет фойдаланувчиларининг эътиборини қозониш баробарида қизғин онлайн муносабат муҳитини ҳам юзага келтирди, – дейди партия фракцияси аъзоси Расул Кушербаев – Хабарлар оқимини кузатар экансиз, депутат ва сайловчилар ўртасида бўлаётган жонли савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазалар, муаммо ва мурожаатларнинг кўпайиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу эса партиянинг аҳоли орасига тобора кенгроқ кириб бораётганидан далолат беради.

37-Хатирчи сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Ўткир Турсуновга қуйидаги мазмунда мурожаат келиб тушди. “Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасининг муаммоси ҳақида сизга мурожаат қилмоқчиман, – деб ёзади “Facebook” фойдаланувчиси Акмал Тошев. – Биз яшаётган ҳудудда ички йўллар дабдала кўчалар машиналар ва пиёдалар учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Бу ҳақ туман ва вилоят ҳокимлигига бир неча бор шикоят ёздим. Лекин мутасаддилар ҳамон жим. Ушбу муаммолар ҳал этилишига ёрдам беринг”.

Депутат Ў.Турсунов мазкур масалани атрофлича ўрганиб, туман ҳокимлиги ва йўл қурилиш бўлимига депутатлик сўрови юборди. Таъкидлаш керак, бундай мазмундаги мурожаатлар кам эмас.

– Шу пайтгача қуйи бўғинларга бормаганимиз, одамлар дардини ҳис этмаганимиз кўплаб муаммолар йиғилиб қолишига сабаб бўлди, – дейди партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Одинахон Жамолдинова. – Президентимизнинг танқидий фикрларидан сўнг янгича руҳда ишлаш кераклигини англаб, халқнинг ичига кенгроқ кириб боришимиз лозимлигини тушундик. Мен ҳам онлайн мулоқот жараёнида ўндан ортиқ фуқаронинг мурожаатини тингладим. Муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилдим. Мулоқот гуруҳи ҳар бир депутатнинг ўз ишига холис баҳо беришга, йўл қўйилаётган хато-камчилик­ларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашяпти.

– Бундай тартибда ишлаш O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими фаолиятида янгилик бўлди, – дейди бўлим масъул ходими Зокирбек Рўзиметов. – Мулоқотда қатнашган ҳар бир иштирокчининг саволи ҳисобга олиб борилмоқда. Мурожаатлар депутатлар кўмагида тегишли вазирлик ва идораларга етказиляпти. Қолаверса, йўл таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, уй-жой ва ер ажратиш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришга оид саволларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда, баъзи муаммолар парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси ҳамда депутатлик сўровлари орқали маҳаллий ҳокимият вакилларига юборилмоқда.

“O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳининг қисқа вақтдаги самарали фаолияти инобатга олиниб, партиянинг жойлардаги вилоят, шаҳар  ва туман кенгашларида фаолият юритаётган депутатларининг ҳам халқ билан тўғридан-тўғри онлайн мулоқоти йўлга қўйилди. Депутат ва сайловчилар билан бундай мулоқот муаммоларни янада чуқурроқ ўрганиш ва партия ғояларини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"