Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4066
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107055
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 505
Главная "БИРЖА" Бир ҳафтада 7,9 млн. дона акция сотилди

aksiya_160Жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 49 та битим қайд қилиниб, 7,9 млн. дона акция 56,3 млн. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 46,6 фоизи саноат тармоғидаги акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 18 октябрь санасида “ELEKTRQIShLOQQURILISh”  акциядорлик жамиятининг 1,4 минг дона акцияси билан 18,2 млн. сўм миқдорида тузилди.

Тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни “Olchazor aziya” акциядорлик жамияти  эгаллади. Унинг 730 дона акцияси билан 21,2 млн. сўмлик 17 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Olchazor aziya”  (ҳафталик савдо айланмасининг – 38,9 фоизи), “ELEKTRQIShLOQQURILISh”  (37,6 фоизи) акциядорлик жамиятлари  ва  “Ipoteka-bank” АКИБ (8,9 фоизи) ташкил этди. Савдо айланмасининг 85,4 фоизи улар ҳиссасига тўғри келди.

Республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан ҳам савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (88,1 фоиз) акциядорлик жамиятлари улушидан иборат бўлди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

“TOSHKENTVINO KOMBINATI”  акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 25 000 сўмни ташкил этди, акциянинг номинал қиймати эса 4000 сўм.

“Olchazor aziya” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 5000 сўмлик  бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 30 000 сўмга кўтарилди.

Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг  91,1 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга қараганда,  инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп саноат тармоғидаги акциядорлик жамиятлари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган (94,9 фоиз).

Фонд биржасида йил бошидан буён 72,6 млрд. сўмлик
2 062 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 87 та эмитентнинг 1,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

 

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБнинг таҳлилий хизмати бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"