Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3673
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106662
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 112
Главная "БИРЖА" Тошкент пахта ярмаркасининг нуфузи ортмоқда

paxta76_180Ўзбекистон жаҳонда пахта ва тўқимачилик соҳасида юксак мавқега эга бўлган етакчи давлатлар сирасига киради. Айниқса, мустақиллик йилларида мамлакатимиз пахта ва тўқимачилик саноати тенденциялари ҳамда истиқболларини белгилаб берувчи, дунёда тола, йигирилган ип ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари билан савдо қилиш қоида ва тартибларини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи пахта марказларидан бирига айланди.

Бундан 12 йил муқаддам, яъни 2005 йилдан буён пойтахтимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган пахта ярмаркаси дунё иқтисодий ҳаётидаги муҳим тадбирлар қаторидан ўрин олгани бунга якқол мисол бўла олади.

Ўтган йили юртимизда ташкил этилган халқаро пахта анжуманида дунёнинг 40 дан зиёд давлатидан 1000 нафардан ортиқ вакил қатнашди. Бир неча йиллардан буён Ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси юқори савияда уюштириб келинаётганлиги халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилгач, жаҳонда ўз нуфузига эга бўлган Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита ўзининг 76-ялпи мажлисини бу йил Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.

Шу ўринда Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита ҳақида қисқача маълумот. Қўмита 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибида Доимий қўмита, Пахта синовининг инструментал услубларини тижорий стандартлаштириш бўйича мақсадли (CSITC), Пахта ишлаб чиқаришни ижтимоий, экологик ва иқтисодий тавсифлари бўйича экспертлар  (SEEP), Биотехнология бўйича экспертлар ва Хусусий секторга маслаҳат (PSAP) гуруҳлари, Пахта соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро форум (IFCP), Пахтани бирламчи қайта ишлаш бўйича экспертлар гуруҳи сингари тизим равнақида муҳим ўрин тутадиган тузилмалар фаолият юритади. Бугунги кунда қўмитага дунёнинг пахта етиштирувчи ва қайта ишловчи 30 дан ортиқ давлати аъзо бўлган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам 1992 йилда ушбу нуфузли ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилган бўлиб, мамлакатимиз 1996 йилда қўмитанинг 55-ялпи мажлисига мезбонлик қилган эди.

Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ҳамда Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ярмарка икки кун,  қўмита мажлиси эса беш кун давом этади.  Мазкур нуфузли тадбирларга 50 га яқин давлатдан 1500 нафардан зиёд  чет эллик мутахассис ташриф буюришган.

Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг Тошкент форумида барча иштирокчиларга жаҳон пахта ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир муҳим масалаларни муҳокама килиш, тола ишлаб чиқарувчилар ҳамда харидорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро манфаатли илмий-техник, савдо-иқтисодий алоқалар истиқболларини белгилаб олиш учун қулай мулоқот муҳити яратилган. Шу билан бирга, тадбир пахта толаси ва тўқимачилик бозори истиқболлари ҳамда ривожланиш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш, бўлғуси ҳамкорлар ҳамда инвесторларнинг мулоқот майдонига айланиши шубҳасиз.

Тадбир давомида тармоқнинг етакчи мамлакатларида пахта ва тўқимачилик соҳаларининг ривожланиши, жаҳон пахта бозори тенденциялари, савдо, логистика ва суғурта масалаларига бағишланган яқин очиқ ва муайян мавзуларга бағишланган 16 га сессия  ўтказилиши кўзда тутилган. Ғўзанинг селекцион навларини яратишнинг генетикаси ва биотехнологияси, пахта хомашёси етиштириш агротехникаси, уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилади. Пахтага бирламчи ишлов бериш, пахта толаси сифатини инструментал баҳолаш, уни тўқимачилик йўли билан қайта ишлаш соҳаларидаги муаммо ва ютуқларга алоҳида эътибор қаратилади.

Хорижлик экспертлар, амалиётчи мутахассислар, таҳлилчилар, маркетологлар ва олимлар билан бирга йиғилишларда маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртларининг ёш олимлари ва талабалари ҳам иштирок этишяпти. Пировардида улар нафақат халқаро форумларда иштирок этиш кўникмасига эга бўлишади, балки пахта ва тўқимачилик соҳалари ривожининг турли жиҳатлари ҳақида бой тажрибалар билан танишишади. Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси доирасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Йил олими” халқаро мукофоти ҳам ўз соҳибига топширилади. Айтиш керакки, саноқли олимларгагина насиб этадиган мазкур нуфузли мукофотга 2013 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Геномика ва биоинформатика маркази директори, селекционер олим, профессор И. Абдураҳмонов сазовор бўлган эди.

XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, Ташқи савдо ҳамда  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, “Сифат” маркази ва бошқа тегишли идоралар кўмагида ташкил этилган бўлиб, анжуман Халқаро пахта уюшмаси, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита, “Cotton Outlook” халқаро ахборот агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари нуфузли халқаро ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда уюштирилган.

Таъкидлаш керакки, ўтган йилдан бошлаб ярмаркага тўқимачилик соҳаси ҳам қўшилиб, унинг кўлами янада кенгайди. Бундан ташқари, йилдан-йилга кўргазмада тўқимачилик маҳсулотларининг улуши ортиб бориб, бу йил экспормарказнинг иккита павильони айнан мамлакатимизда фаолият юритаётган тўқимачилик корхоналарига ажратилган.

Ярмарка давомида иштирокчилар жаҳон пахта бозорининг бугунги ҳолати ва унинг истиқболларини муҳокама қилиш билан бирга, Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш, юқори сифатли ўзбек пахта толасидан тайёрланган рақобатдош тўқимачилик маҳсулотларининг олди-сотдиси бўйича тўғридан-тўғри савдо битимлари тузиш имконига ҳам эга бўладилар. Кўргазма доирасида мамлакатимиз енгил саноати салоҳияти, жумладан, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган турфа хилдаги либослар намойиши режалаштирилган.

 

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"