Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1214
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104203
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 653
Главная "БИРЖА" Тарихий ва дастурий асарнинг бошқарувдаги ўрни

akademiyaЯқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари — Ўзбекистон мустақиллиги тарихи бўйича энг ишончли манба” мавзуига бағишланган анжуман ўтказилди.

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини истиқлол тарихимизни ўрганишнинг энг ишончли ва муҳим манбаи сифатида ҳамда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар билан узвий боғлиқ ҳолда чуқур таҳлил қилишга қаратилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари Т.Ширинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари М. Қуронов, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Б.Тошев, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Р. Қўчқоров, Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Ш. Тошматов ва бошқалар томонидан тақдим этилган маърузаларда “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича ҳамда таҳлилий нуқтаи назардан очиб берилди.

Таъкидланганидек, бу китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тарихий-сиёсий босқичларини, жумладан, тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган ғоят оғир ва таҳликали бир вазиятда Ислом Каримовнинг ўлкамизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумхалқ сайловида ғолиб чиқиб, Президентлик қасамёдини қабул қилишигача бўлган тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтган фаолият даврини ўз ичига олган.

Маърузачиларнинг алоҳида эътироф қилишларича, асар ва ундаги барча ҳужжатлар бирламчи асл ҳужжатлар эканлиги билан ўта ноёб ҳисобланади. Унда воқеалар, биринчидан, 1989-1991 йиллар давомида юртимизда кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларга бевосита гувоҳ бўлган Биринчи Президентимиз томонидан баён қилинган.

Иккинчидан, бу ҳужжатлар халқимизнинг мустақилликка эришиш жараёнида буюк тарихий миссияни адо этган, яъни истиқлол ҳодисасининг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-мафкуравий асослари бўлиб хизмат қилган.

Учинчидан, бу ҳужжатларда жуда катта далилий ва таҳлилий материаллар, тарихий жараёнлар тафсилоти мужассам этилган.

Тўртинчидан, бу ҳужжатлар мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнларга қандай ёндашиш, уларни қандай таҳлил қилиш, мантиқий хулосалар чиқариш борасида тарих, фалсафа, социология, сиёсатшунослик ва бошқа ижтимоий фанлар, уларнинг тадқиқотчилари учун назарий-методологик жиҳатдан катта билим манбаи ҳисобланади.

Бешинчидан, бу ҳужжатлар тарихнинг бурилиш даврларида тарихий шахс ва халқ оммасининг нақадар ҳал қилувчи роль ўйнаши, ана шу икки куч бирлашган, бир мақсад сари интилган тақдирда ҳар қандай эзгу мақсадга эришиш мумкинлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Олтинчидан, “демократия”, “инсон ҳуқуқлари”, “қонун устуворлиги” каби тушунчаларнинг аниқ тарихий вазиятда, яъни ҳар бир халқ ва миллатнинг миллий манфаатлари, турмуш тарзи, анъана ва қадриятларига мослашган, улар билан бойитилган ҳолда ўзига хос маъно-мазмун касб этишини кўрсатади.

Еттинчидан, асардаги ҳужжатлар ўзбек халқининг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги, у мавжуд салоҳияти билан ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир эканига ҳар бир ўқувчи қалбида қатъий ишонч уйғота олади.

Маърузачиларнинг алоҳида таъкидлашича, бу асардан мустақиллик неъматидан баҳраманд бўлган, озод ва эркин ҳаёт қадрини биладиган ҳар бир авлод ўзи учун керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб олади. Асар халқимизнинг мустақиллик йўлидаги шонли анъаналарига ҳар томонлама муносиб бўлиб, бу ишларни давом эттириш, “менинг муқаддас бурчим”, “бу Ватан – меники”, “унинг эртанги куни менинг бугунги тайёргарлигимга, эртанги амалий фаолиятимга боғлиқ”, деган қарашларни ёш авлод дунёқарашининг асосига, ҳаётий эътиқодига айлантиришда, уларнинг иродасини тарбиялашда беқиёс роль ўйнайди. Уни синчиклаб ўқиб-ўрганиш, ҳаёт ва фаолият йўлларида дастуриламал деб билиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур асар ва мамлакат мустақиллигининг унда ўз ифодасини топган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий асослари ҳамда жамият ҳаётининг маънавий янгиланиши ҳар томонлама келтирилган бўлиб, бу ёшларда, хусусан ёш раҳбар кадрларда тарихий билимларни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Айниқса, асар мазмун-моҳиятини чуқур англаш мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги, янгича босқичидаги устувор ва ўта масъулиятли вазифаларни амалга оширишда бўлғуси раҳбар кадрларнинг ўз сиёсий онгини юксалтириш, янгича ва замонавий бошқарув қобилиятларини ва кўникмаларини шакллантиришда катта фойда беради.

Умуман олганда, мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш, эл-юрт осойишталиги, халқ фаровонлиги ва Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, юртимиздаги бунёдкорликка ва халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига турли ички ва ташқи таҳдидларга нисбатан муросасиз бўлишга ундаши билан алоҳида аҳамиятга эга тарихий ва дастурий ҳужжат — “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари академия тингловчиларида катта таассурот уйғотди. Бу эса уларнинг ушбу таассурот ва бой маълумотлар асосида ўз билим ва кўникмаларини, илмий-амалий салоҳиятларини оширишда улкан ҳисса, изчил олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишида муҳим туртки бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 Шерзод ЗУЛФИҚОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси доценти.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"