Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4093
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107082
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 532
Главная "БИРЖА" Она табиат – болалар нигоҳида

ekologiya_160Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат билан боғлиқ нохушликларнинг олдини олиш, муаммоларни ижобий ҳал этиш, ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим тизимини изчил ривожлантириб бориш давримизнинг энг долзарб вазифалари сирасига киради. Бу ишларда “ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди ҳам  фаол қатнашмоқда. Жумладан, “ЭКОСАН – барқарор ривожланиш йўлида” мақсадли дастурига биноан, мактаблар, коллежлар ва лицейларда ушбу мавзуга бағишланган турли-туман  тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Ушбу ташкилотнинг навбатдаги анжумани кўрик-танлов шаклида пойтахтимиздаги 106-заиф эшитувчи болалар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. У “Табиат – болалар нигоҳида” деб номланди.

Тадбир аввалида ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари, экология мавзусига доир ижодий ишлари ҳамда улар ўстирган турфа хил хонаки гуллар намойиш этилди.  Сўнгра билим маскани  директори Жамолиддин Фозилов, ўринбосари Феруза Мадаминова, “ЭКОСАН” фондининг бўлим бошлиғи Миркарим Мирсовуров ёшларга атроф-муҳит муҳофазаси, табиат бойликлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларни кўз қорачўғидек асраб-авайлаш ҳақида сўз юритиб, фойдали маслаҳат-тавсиялар беришди. Нотиқларнинг гапларини муаллима Насиба Расулова қўл имо-ишоралари орқали ўқувчиларга тушунтириб турди.

Кўрик-танлов якунида ғолиблар “ЭКОСАН” фондининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"