Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3177
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136137
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 587
Главная "БИРЖА" Янги расмий ахборот канали

internet_180Охирги ўн йилликларда жаҳон илм-фани кескин ривожланди. Инсоният кундалик ҳаётининг барча жабҳаларига энг замонавий ва энг мукаммал ахборот-коммуникация технологиялари кенг кириб келди. Таъбир жоиз бўлса, XXI аср том маънода интеллектуал бойлик асрига айланди, дунё тамаддуни кўп жиҳатдан ақлий салоҳият ютуқларини амалда қўллашга боғлиқ бўлиб қолди. Бундай эврилишлар алоқа ўрнатиш, маълумотлар олиш ва ахборот алмашиш соҳаларида ҳам ёрқин ифодасини топди.

Зеро, ҳозир жаҳон аҳлининг аксарияти ўзи учун зарур ахборотларни саноқли дақиқалар ичида излаб топиш, улардан эмин-эркин фойдаланиб, янгиликларга бўлган эҳтиёжини қондириш имконига эга. Чунки дунёнинг турли бурчакларида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги хабар ва янгиликлар қайсидир ижтимоий тармоққа жойлаштирилгани ҳамоно олам узра қанот қоқади. Бундан ташқари, зарур маълумотларни курраи заминимизнинг исталган жойида туриб, деярли барчамизнинг доимий ҳамроҳимизга айланган ва Интернетга уланадиган  уяли алоқа воситалари орқали олиш мумкин. Мазкур қулайликлардан турли ташкилот-идоралар ҳам, оддий фуқаролар ҳам бирдек фойдаланмоқдалар.

Telegram мессенжери бугунги кунда Интернет мухлисларини ўзига тобора кўпроқ жалб қилаётган ахборот дастурларидан бири саналади. У ҳар кеча-кундузда 15 миллиардга яқин матнли хабар ва медиафайлларни ўзаро алмашишда қўл келади. Расмий манбаларга кўра, айни кезларда telegram мессенжери хизматидан баҳраманд бўлаётганлар сони 100 миллион нафардан ошади. Қолаверса, унга ҳар куни ўртача 600 мингга яқин киши аъзо бўлмоқда.

Давлат божхона қўмитаси шуларни назарда тутиб, яқинда навбатдаги хайрли ишга қўл урди. Аниқроғи, маҳаллий ва чет эллик мижозларга янада кўпроқ ва кенгроқ ўнғайликлар  яратиш мақсадида telegram хорижий ижтимоий тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.  Эндиликда www.bojxona.uz сайтида эълон қилиб борилаётган янгиликлар, эълонлар ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мухтасар анонси ва улар жойлаштирилган манзил қўмитанинг telegram ижтимоий тармоғидаги  https://t.me/customschannel манзилли расмий ахборот каналига ҳам киритиб борилади. Божхона соҳасига оид янгилик ва ўзгаришлардан бохабар бўлишни хоҳлаган киши автоматик тарзда Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайтидаги ҳаволага ўтиб, ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиши мумкин.

Кези келганда эслатиб ўтиш жоизки, www.bojxona.uz сайти 8 та бўлим ва 120 дан ортиқ саҳифадан иборат. Сайтдан қўмита фаолиятига тааллуқли умумий ва очиқ маълумотлар, божхона назорати ва қонунчилигига доир меъёрий ҳужжатлар ўрин олган, шунингдек, у орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Интернетдан фойдаланувчи хорижлик мижозлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтини излаб топишларини осонлаштириш мақсадида сайт www.customs.uz манзилида ҳам фаолият юритмоқда.

А.ҲАЙДАРОВ.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"