Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1214
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104203
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 653
Главная "БИРЖА" Аввал хусусийлаштирилган объектларда инвестиция лойиҳалари

drq_160Давлат рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида хатловлар ўтказилиб, аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш ҳамда тегишли чораларни кўриш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти бўйича олиб борилган хатлов натижаси  Чирчиқ шаҳрида аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда бўш турган 70 та объект мавжудлигини кўрсатди. Мазкур объектларнинг жами қурилиш майдони 235,0 минг кв.м.ни, эгаллаган ер майдони 50,0 гектарни ташкил этади.  Собиқ  пойабзал  ва паррандачилик фабрикалари шулар жумласидандир.  Қўмитадан олинган маълумотга кўра, ушбу  объектлардан 34 таси негизида мулкдорлар томонидан янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш масканларини очиш  бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилган.

Янгийўл туманида  аниқланган аввал хусусийлаштирилган ва  бугунги кунда бўш турган объектлар сони 23 тани ташкил этиб, жами қурилиш майдони 50,0 минг кв.м., эгаллаган ер майдони  эса 20,6 гектардан иборат. Улар негизида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга туширишга оид  лойиҳаларни амалга ошириш таклифи   мулкдорлар томонидан тақдим этилди.

Чиноз туманида ўтказилган хатлов натижасида 41 та  аввал хусусийлаштирилган, лекин  бўш турган  объект борлиги маълум бўлди. Улар жами 52,3 минг квадрат метрлик  қурилиш,  48,2 гектарлик ер майдонларига эга. Собиқ керамзит шағал корхонаси,  мебель фабрикаси, Чиноз бош пиллахонаси каби йирик ишлаб чиқариш мажмуалари ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган. Бугунги кунда мулкдорлардан  мазкур  объектларнинг 30 таси негизида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш борасидаги таклифлар олинган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"