Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1878
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110086
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 536
Главная "БИРЖА" Оролбўйида саноат тобора ривожланмоқда

orol_180Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон иқтисодиёти 3,4 баробардан кўпроқ ўсиб, аҳолининг реал даромадлари жон бошига ҳисоблаганда қарийб 9,9 баробар ошди. Бу ютуқларга эришиш учун ўтган давр мобайнида унинг иқтисодиётига 17,2 трлн. сўм ҳажмида инвестициялар жалб этилиши ҳисобидан ҳудуд учун бутунлай янги бўлган нефть ва газ кимёси, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл, электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби тармоқ ва соҳаларга асос солинди.

Қорақалпоғистон мамлакат кимё саноатининг таянч тоғларидан бирига айланмоқда. Йилига 100 минг тонна кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқараётган “Қўрғирот сода заводи” унитар корхонаси фикримизнинг ёрқин далилидир. Бугунги кунда корхонада 109,5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига йилига қўшимча 100 минг тонна, жами 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Тайёр маҳсулот юртимиз эҳтиёжини қондиришдан ташқари, МДҲ мамлакатлари, жумладан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонга экспорт қилиняпти.

Шу ўринда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигининг юксак намунаси бўлган Устюрт газ-кимё мажмуаси (умумий қиймати 4 млрд. АҚШ доллари) ҳақида алоҳида тўхталиш жоиз. Мажмуанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ва 102 минг тонна пиролиз дистилятига тенг.

Ишлаб чиқарилаётган полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари Хитой, Россия ва Туркияга экспорт қилинмоқда.

Маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланишга ўтилгани боис қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

– Нукус шаҳрида қиймати 10 млрд. сўмлик, йилига 27 млн. кв.дм терини қайта ишловчи “Ориент текноложи” корхонаси иш бошлади;

– Амударё туманида 10 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарувчи “Бойовул пойабзал” корхонаси ишга туширилди;

– Элликқалъа туманидаги “Эл рози Нур” МЧЖда 250 млн. сўм миқдоридаги инвестицияни ўзлаштириш ҳисобига вермикулит асосида иссиқлик сақловчи қуруқ қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳалари амалга оширилди.

Булардан ташқари, Нукус шаҳрида “Истиқлол” болалар боғи қурилди, “Дўстлик” канали соҳилининг 2,5 километри хиёбонга айлантирилди ва Ёшлар маркази ташкил этилди.

2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида барча манбалар ҳисобидан жами 2 трлн. 811 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди. Шу жумладан, инвестицион дастур асосида даволаш-профилактика масканларида, мактаб ва коллежларда 50 млрд. сўмликка яқин капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. Шунингдек, 55 та сув таъминоти объектида 18 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 111 км. лик ичимлик сув таъминоти объектлари фойдаланишга топширилди. Шунинг натижасида 16 мингдан зиёд аҳолининг сув билан таъминланиши яхшиланди.

2017-2021 йилларда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган махсус дастур асосида республикада яқин беш йилда саноатга қиймати 2 трлн. 433 млрд. сўмлик 570 лойиҳани амалга ошириш назарда тутилиб, шу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди. Шу билан бирга, саноат салоҳиятини ошириш мақсадида бир қанча корхоналарда модернизация ишлари якунланди ва бунинг натижасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами 1,5-2 баробар ортиши кутилмоқда.

 

Адилбой ДАУЛЕТМУРАТОВ,

Бибисара ЕРЕЖЕПОВА,

Гулзира ПИРНИЯЗОВА,

ҚҚДУ ўқитувчилари.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"