Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3172
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136132
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 582
Главная "БИРЖА" Миграция муаммоларини ҳал қилиш йўлида

tadbir_180_5Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги делегацияси Москва шаҳрида А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат институти вакаиллари билан учрашув ўтказди. Делегация таркибида, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асамов ва Агентлик ходимлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда Пушкин институти томонидан мазкур олий таълим муассасасининг ректори М.Русецкая бошчилигидаги профессор ва ўқитувчиларнинг ката гуруҳи иштирок этди.

Тадбирда,“тил – бу билимларга элтувчи яна бир калит” эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ва агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ёллаш ва ишга жўнатиш тўғрисида имзоланган битимни амалга ошириш доирасида ҳамда 2017 йил 17 июлда Фарғонада Меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига жўнатиш бўйича ҳамкорликда марказ ташкил этиш тўғрисида имзоланган меморандум асосида ушбу институт юртимиз фуқароларини рус тили тўлиқ имтиҳон  қилишга  бўйича ҳамкор сифатида белгиланган.

Учрашувда институт ректори М.Русецкая Фарғонада 2017 йилнинг ноябрь ойи якунида мазкур марказнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди. У, шунингдек, Фарғона давлат университети базасида Ҳамкорлик, рус тили ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг очилиши режаси ҳақида ҳам сўзлаб берди. Ўзбекистон томони мамлакат раҳбарияти томонидан ташқи меҳнат миграцияси масалаларини ривожлантиришга кўрсатилаётган алоҳида эътибор, ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар ҳақида ахборот берди.

М.Русецкая Пушкин институтининг Ўзбекистондаги фаолияти кенг ва сермаҳсул бўлиши лозимлиги, мактабларда рус тилидан дарс бериш олий ўқув юртларининг рус тили филологияси кафедраларида педагогларнинг малакаларини ошириш ҳамда рус тилини чуқурўрганишга бағишланган тадбирлар уюштириш сингари илмий ҳамкорликнинг турли шаклларини қамраб олиши зарурлигини таъкидлади. У Ўзбекистонда рус тилини билиш даражаси жуда юқори эканини эътироф этиш билан бирга, ишлаш учун рухсатнома (патент) олишга зарур бўладиган тегишли сертификатларни қўлга киритиш учун мажмуавий имтиҳонларнинг ўтказилиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Тест синовидан ўтказиш ва ижтимоий-маданий мослашув маркази директори О.А.Раченко Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилигини ўрганишга мўлжалланган амалий материалларнинг ўзбек тилига таржимаси якунланганини маълум қилди. У педагогик таркибни қайта тайёрлаш учун икки ҳафта зарурлиги, номзодларнинг ўзларини тайёрлаш учун эса тахминан икки ой кераклигини билдирди.

Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ассоциацияси президенти Ю.Слуцкая Фарғонада ташкил этиладиган марказда тест синовларини ўтказиш учун қўлланиладиган ускуналар тайёрлаб қўйилгани ва икки ҳафта ичида фойдаланишга топширилишини айтди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асамов Фарғонада мазкур Марказнинг тез фурсатларда очилиши учун Агентлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди. У барча саволлар бўйича яқин келажакдаги ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликка ҳар жиҳатдан тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув давомида рус тилининг электрон русурсларидан фойдаланиш ва жорий этиш вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун рус тили курсларини ташкил қилиш, рус тилини мобил иловалар ва СМС-тарқатмалар ёрдамида ўрганиш, масофавий тест синовлари (икки тилда сўзлашувчи болалар учун тест синовлари)ни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"