Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4831
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
119314
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 918
Главная "БИРЖА" Банк кредитлари фаровонликка хизмат қилмоқда

kredit_160Пайариқ туманида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва томорқалардан самарали фойдаланиш учун тижорат банклари филиаллари томонидан кредитлар ажратиш намунали йўлга қўйилган. Ҳозирга қадар 2115 нафар мижоз шундай маблағлардан фойдаланадиган бўлди. Ажратилган жами кредитлар миқдори эса 11 миллиард 406 миллион сўмга етди. Улар, асосан, қорамолчилик, паррандачилик соҳаларини ривожлантиришга, иссиқхона ва кўчатчилик хўжаликлари ташкил этишга йўналтирилди.

Туманнинг “Гўзал” маҳалласида яшовчи Амриддин Ҳимматов кредит сўраб, “Агробанк” филиалига мурожаат қилганди. Ҳаял ўтмай, банк ходимлари келиб, унинг хонадонидаги шароитни ўрганишди. Кредитга эҳтиёж борлигини аниқлашгач, оила бошлиғига бир неча йўналишни таклиф этишди. А.Ҳимматов иссиқхона қуришни маъқул топди. Банк ходимлари унга  иссиқхона жиҳозлари, 12 туп лимон, 10 туп мандарин кўчати келтириб беришди. Тез орада ҳовлида мўъжазгина иссиқхона қад ростлади. Кўчатлар униб-ўсиб, ҳосилга киргунга қадар уларнинг оралиғида помидор ва бодринг етиштирилди. Рўзғордан ортгани бозорга чиқарилди. Шундай  қилиб, ҳам оиланинг даромад ошди, ҳам А.Ҳимматовнинг икки ўғли ишли бўлди.

“Фаровон” маҳалласида истиқомат қилувчи Ботир Бердиёров эса чорвачилик билан шуғулланишни афзал кўрди. Лекин 8 сотихлик томорқадан оладиган даромади қорамол сотиб олишга етмасди.  Ахийри, чорасини топди – эзгу умид-ла “Агробанк”нинг туман филиали эшигини қоқди. Уч йил муддатга 9 фоизлик 6 миллион сўм кредит олгач, чорвачиликка ихтисослашган “Самара унум” фермер хўжалигидан голланд зотли қорамол харид қилди. Бу қорамол яхши парваришланса, тез семиради. Шунга кўра, Ботир Бердиёровдан уни сотиб олмоқчи бўлганлар кўпайди. Улар таклиф  қилаётган нарх эса ишбилармон оила бошлиғи банкдан олган кредит миқдоридан анча юқори бўлмоқда.  Демак, хонадон эгаларида чорвачиликни ривожлантириш, рўзғор учун даромад орттириш имконияти пайдо бўлди.

– Банкимизда аҳолини тадбиркорликка жалб қилувчи махсус бўлим очилган, – дейди “Агробанк” филиали бўлими бошлиғи Фахриддин Холиқов. – Бизга бириктирилган 2669 хонадондаги вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқдик. Пировардида 153 нафар мижозга энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан 50 бараваригача бўлган миқдорда ҳамда 3 йилгача муддатга 9 фоизлик 881 миллион сўм кредитлар ажратдик.

Абдурасул САТТОРОВ.
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"