Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2837
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105826
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 275
Главная "БИРЖА" Қонун лойиҳаси дастур ижросига қаратилган

qonun_160Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз иқтисодиёти, жумладан, тадбиркорлик фаолиятининг ривожи йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этишга қаратилганлиги билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини бермоқда.

Фармон билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг қамрови ва унинг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар кўлами бунга яққол далил бўла олади. Дастурдаги тадбиркорларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини кучайтириш, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш, инвестициявий жозибадорлигини ва республиканинг халқаро рейтингини ошириш соҳаси билан боғлиқ йўналиши бўйича кўрилаётган чораларни таъкидлаш мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси дастурнинг айни шу йўналишида кўрсатилган назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига маъмурий жазоларни қўллаш ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш бўйича юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланган.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад нимадан иборат, деган саволга қуйидаги таҳлилларга таянилган ҳолда жавоб бериш мумкин.

Маълумки, назорат қилувчи органлар ваколатлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан текшириш ўтказиш учун асос, текширишнинг даврийлиги, ўтказиш муддатлари “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.

Тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг ходимларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган. Жумладан, ушбу кодекснинг XIII бобида савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. XVIII бобида эса маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар кўрсатилган. Шунингдек, кодекснинг 280-моддасида қайд этилганидек, бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш қонун ҳужжати билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш орқали амалга оширилади.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, кодекснинг мазкур бобида қайд этилган 34 та хуқуқбузарликдан 22 таси маъмурий ишлар бўйича судьялар, 1 таси хўжалик судлари (хўжалик низоларини ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган ҳолларда), 9 таси давлат солиқ органлари, 1 таси давлат санитария назорати органлари, 1 таси табиатни муҳофаза қилувчи органлар, 1 таси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, 2 таси Давлат рақобат қўмитаси ва яна 1 таси Архитектура ва қурилиш органлари томонидан кўриб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар кўрсатилган XIII бобидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатини судларга ўтказиш таклиф этилмоқда. Ушбу бобда белгиланган назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларига нисбатан 31 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жазо қўллаш борасидаги ваколат ва вазифаларининг тўлиқ судларга ўтказилиши келгусида мазкур тоифадаги маъмурий ишлар янада адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлашга хизмат қилади. Албатта, кодекснинг бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш ҳақидаги 168-моддаси (283-моддага асосан, яъни жарима жазоси ЭКИҲнинг 2/1 қисмидан кам бўлганлиги, баённома тузилмаслиги сабабли), бюджет интизомини бузиш тўғрисидаги 175-2 моддаси (субъект тадбиркор бўлмаслиги сабабли), шартнома интизомини бузишга оид 176-1 моддаси (иқтисодий суднинг иш юритувига тааллуқли бўлганлиги сабабли) бундан мустасно.

Шунингдек, кодекснинг 245-моддаси 283-моддада назарда тутилган ҳоллардан ташқари, маъмурий ишлар бўйича судьялар, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор ва бошқа шахслари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини тўлдирувчи қисм сифатида белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда чет эл тажрибаси, хусусан, Австрия, Германия, МДҲнинг бир қатор давлатлари қонунчилиги ўрганилган.

Лойиҳа парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи, қўмиталар йиғилишларида атрофлича муҳокама қилинди. Иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида эса билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида у янада мукаммаллаштирилди, айрим нормалари аниқлаштирилди.

Қонун лойиҳаси бўйича кодекснинг 174-моддаси биринчи қисмида солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик, иккинчи қисмида худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилганлик учун жавобгарлик белгиланган ва ушбу қисмларда кўрсатилган субъектлар тадбиркорлик субъектлари бўлиши мумкин. Мазкур модданинг учинчи қисми бўйича даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун жисмоний шахслар жавобгар бўлади. Шундан келиб чиқиб лойиҳага киритилган ўзгартишга кўра, ушбу қисмни солиқ идоралари ваколатида қолдириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳанинг биринчи моддаси тўлдирилаётган учинчи қисмининг ўзига ҳам тузатиш киритилиб, судлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий ишларни кўриш ваколатлари янада кенгайтирилмоқда. Гап шундаки, қонунчилик ташаббуси субъекти томонидан таклиф этилган таҳрирда якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ходимлари эътибордан четда қолган. Ваҳоланки, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар мансабдор шахс ҳисобланмайди. Тадбиркорлик субъекти деганда нафақат юридик шахслар, балки якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар ҳам тушунилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, якка тартибдаги тадбиркорлар бир нафардан уч нафаргача ходимни ёллашга ҳақли. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳамда шартномавий мажбуриятларни бажаришда шу каби ходимлар томонидан ҳам ҳуқуқбузарликлар содир этилиши мумкинлиги инобатга олиниб, ушбу қисмда якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ходимлари ҳам кўрсатиб ўтилмоқда. Мазкур тузатиш орқали суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларига аниқлик киритилган.

Умуман, қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни янада кучайтириш билан бирга мазкур тоифадаги маъмурий ишларнинг янада адолатли ва холисона кўриб чиқилишини таъминлашга қаратилган.

 

Даврон АРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"