Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4772
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102333
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 783
Главная "БИРЖА" Инновацион фаолият: қонун лойиҳаси муҳокамада

innovatsion_160Юртимизда илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳамда мамлакатни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

Бу соҳадаги чораларни изчил давом эттириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш вазифалари алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ушбу кенг қамровли вазифаларни бажариш ҳамда  инновацион технология ва ишланмаларни ҳаётга самарали татбиқ этишда бу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг,  қонунчиликни такомиллаштиришнинг ўзига хос ўрни бор.

“Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, ушбу партия сиёсий кенгаши, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Парламент қуйи палатаси депутати  Қ. Жўраев ўз маърузасида таъкидлаб ўтганидек, замонавий тараққиёт тенденцияси иқтисодиётнинг инновацион ривожини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини реал сектор тармоқларига жорий қилиш барқарор  макроиқтисодий ўсишнинг бош омили эканлигини кўрсатмоқда.  Чунки  инновацион фаолият ишлаб чиқариш базасини техник ва технологик жиҳатдан тўхтовсиз янгилаш, илғор технологияларга асосланган корхоналарни ташкил этиш, табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, жаҳон товар ва хизматлар бозорига самарали кириб боришнинг асосий гарови ҳисобланади. Шу боис, республикамизда илмий тадқиқотларни кенгайтириш, инновацияларни реал иқтисодиётга жалб этиш борасида муайян саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, миллий иқтисодиётимизга жалб қилинаётган хорижий инвестицияларнинг каттагина қисми ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этишга йўналтирилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада тўпланган тажриба ва амалиёт шуни кўрсатадики,  бугунги кунда республикамизда илмий ва инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, айниқса, инновация фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш, унда инновацияларни яратувчи субъектларга ва инновациялардан фойдаланувчиларга тегишли имтиёз ва преференциялар берувчи, яъни  рағбатлантирувчи механизмларни белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Тайёрланган “Инновация фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айни  шу маънода  муҳим ҳуқуқий асос бўлиб,  мазкур жараёндаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида берилган маълумотда келтирилишича, ҳужжат соҳага доир атамаларни бир хил талқин қилишга имкон берадиган тушунчалар ва меъёрларни ўз ичига олган. Унинг муҳим жиҳатларидан бири – бу инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари акс эттирилаётганидир. Унда бу йўналишдаги давлат сиёсатини амалга оширувчи  органларнинг ваколатлари, инновациявий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён этилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳанинг алоҳида боби инновациялар ва инновация фаолиятини молиялаштириш жараёнига бағишланган. Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётида янги  ҳисобланган венчур жамғармалари ҳақидаги тушунча ва жараён қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари қайд этганидек, шу кунларда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишдан олдин  партия электорати, шунингдек, илмий ва кенг жамоатчилик, экспертлар, тадбиркорлар иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда ва унинг нормаларини янада пухталаштириш ҳамда  такомиллаштириш бўйича таклифлар олинмоқда. Ушбу янги  қонуннинг қабул қилиниши инновациялар ва инновация фаолияти соҳасида ўзига хос ҳуқуқий майдонни шакллантириш имконини беради.  Инновацион тадбиркорликда зарурий ҳуқуқий муҳитни вужудга келтиради, унинг барча иштирокчилари ўртасида ўзаро самарали муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида амалиётчилар, мутахассислар, олимлар ҳамда ёш изланувчиларнинг қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Давра суҳбати якунида “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  маромига етказилган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш  юзасидан  тавсиялар ишлаб чиқилди.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"