Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3135
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136095
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 545
Главная "БИРЖА" Ишончга асосланган суғурта

kafolat_160Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси доирасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатда миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида иқтисодиётда, молия, шу жумладан, суғурта хизматлари бозорида ўзгартиришлар ва ислоҳотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бу, ўз навбатида, замонавий суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш, рақобатни кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, янги суғурта маҳсулотларини жорий этиш учун шароитлар яратди.

Ҳозирги вақтда республика суғурта бозорида 27 та суғурта компанияси фаолият юритади, шундан 23 таси умумий суғурталаш тармоғида, 4 таси ҳаёт суғуртаси тармоғидадир.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда “Кафолат суғурта компанияси” АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

“Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг асосий эътибори ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган компания, ассистанс компанияси тузиш, саноат корхоналари ва қурилиш объектларини барча таваккалчиликлардан суғурталашни таъминлаш мақсадида замонавий талаблар ва суғурта операциялари бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус суғурта маҳсулотларини тақдим этиш, инвестиция лойиҳаларини суғурталаш, аҳолининг суғурта ва суғурта ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда суғурта бозорини янада ривожлантиришга қаратилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, қарорда “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг қуйидаги энг муҳим фаолият йўналишлари белгиланган:

  • биринчидан, гаров ва лизинг объектларини зарардан, оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш, шунингдек, мол-мулк, ускуналар ва йўлдаги товарларни ҳамда тадбиркорлик фаолиятини барча хатарлардан суғурта қилиш орқали   тадбиркорлик субъектларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш;
  • иккинчидан, саноат корхоналари ва иқтисодий соҳалардаги қурилиш объектларининг барча таваккалчиликлардан суғурта қилинишини таъминлаш;
  • учинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастури доирасида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ҳимоясини тақдим этиш, мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳоли қамровини “Маҳалла”, «Нуроний» жамғармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда кенгайтириш;
  • тўртинчидан, аҳолини шахсий суғурта, жумладан инфекцион касалликлардан суғурта қилиш бўйича суғуртавий ҳимоясини таъминлаш;
  • бешинчидан, ёшлар учун уй-жой қуриш дастурлари бўйича уй-жойларни суғурталаш;
  • олтинчидан, янги инновацион суғурта маҳсулотларини яратиш орқали суғурта фаолиятини кенгайтириш;
  • еттинчидан, замонавий информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда виртуал офислар ва суғурта хизматларини кўрсатишнинг янги каналларини яратиш; онлайн тўловни амалга ошириш имкониятига эга бўлган интернет-магазиндан фойдаланиш орқали суғурта хизматларини умумжахон Интернет тармоғи орқали сотишни ривожлантириш;
  • саккизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда аҳолига суғурта хизматларини кўрсатиш учун кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича автоматлаштирилган механизмни яратиш;
  • тўққизинчидан, суғурталаш ва қайта суғурталаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

“Кафолат суғурта компанияси” АЖга:

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларида тадбиркорлик субъектларига доимий равишда суғурта полисларини сотиш шохобчаларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда сейсмик жиҳатдан хавфли, сел ва тошқин хавфи бўлган минтақаларда жойлашган фуқароларнинг иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объектларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

Қарорда суғурта хизматлари кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, онлайн режимда электрон суғурта полисларни сотиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилган. механизм айни пайтда амал қилаётган суғурта полисларини қоғозда расмийлаштириш тартиби ўрнини эгаллашга мўлжалланган бўлиб, бу, айниқса, ахборот-коммуникация технологиялари ривожланаётган даврда долзарбдир.

Шу билан бирга, қарорда бошқа чора-тадбирлар қаторида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш кўзда тутилган, жумладан, жамият тузилмасида, йирик бизнес, халқаро компаниялар ва ташкилотлар билан ишлашга, чакана савдони ривожлантиришга, инновацияларга, таваккалчиликларни бошқаришга ва жамият тизимида ҳудудларни бошқаришга ихтисослашган янги бўлинмалар ташкил қилинади.

Қабул қилинган қарорининг амалга оширилиши қуйидагилар учун имконият яратади:

  • аҳолининг суғурта институтига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва суғурта бозорини янада ривожлантиришга;
  • “Кафолат суғурта компанияси” АЖ фаолиятини янада такомиллаштириш, жамият томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, жамият фаолиятига халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишга;
  • республика иқтисодиётининг устувор тармоқларига сармоялар киритувчи хорижий инвесторлар манфаатларини суғуртавий ҳимоясини таъминлашга;
  • саноат корхоналари ва қурилиш объектларини суғуртавий ҳимоя билан таъминлашга;
  • жамиятнинг янги бўлинмаларини ташкил этиш орқали фаолият кўламини кенгайтиришга;
  • кўрсатилаётган суғурта хизматларининг таннархини камайтиришга;
  • суғурта мукофотлари тушумини кўпайтириш борасида қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва шу орқали табиий ва техноген ҳодисалар туфайли юзага келадиган зарарни қоплаш орқали давлат бюджети харажатларини камайтиришга;
  • янги иш ўринлари яратишга.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши жамият инновацион салоҳиятини шакллантириш механизмини яратади, унинг республика суғурта бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"