Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5126
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102688
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 136
Главная "БИРЖА" Тадбиркорлик ривожига кенг йўл

tekstil_160Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби Жиззах вилоятида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўлами ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, шу жумладан, солиқ имтиёзлари ва преференциялар жорий қилиниши натижасида вилоятда сўнгги беш йил ичида йирик корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Бу эса хусусий тадбиркорлик иқтисодиёт тузилишини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, тез ўзгарувчан бозор талабларига жавоб беради. Улар янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш имконини яратмоқда.

“Nargiza-teks” масъулияти чекланган жамияти Ғаллаорол туманидаги энг йирик саноат корхоналаридан бири саналади Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхона цехларида бугун 180 дан ортиқ ёшлар фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 100 нафари коллеж битирувчиларидир.

– Япониянинг машҳур “Juki”  фирмасининг 120 та дастгоҳи “Алоқабанк”нинг Жиззах филиали томонидан ажратилган  2,5 млрд. сўм кредит ҳисобига келтириб ўрнатилган бўлиб, унумдор, ҳар томонлама қулай машиналарда хоҳлаган бичимдаги, жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган  ҳар қандай кийимни тикиш имконияти мавжуд, – дейди корхона раҳбари Сардор Эгамқулов.

Айни пайтда  корхона ходимлари томонидан 28 турдаги болалар ва катталар трикотаж  кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулот ички бозорга чиқарилишдан ташқари Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча тўсиқ ҳамда ғовларни бартараф қилиш, айниқса, солиқ юкини пасайтириш юзасидан тизимли ислоҳотларнинг амалга оширилиши ана шундай натижаларни бераётир.

 

Абдукарим  ЭШНАЗАРОВ,

Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи в.б.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"