Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3338
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111546
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 995
Главная "БИРЖА" Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни

qizlar_160Мамлакатимизда илм-фан билан шуғилланаётган хотин-қизлар сони кўпаймоқда. Айни пайтда 600 дан зиёд фан доктори, 4 минг 780 га яқин фан номзоди, 6 нафар академик хотин-қиз илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қиляпти. Қайд этиш жоизки, 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк объектларига Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза ҳужжатини олган хотин-қизлар 368 нафарни ташкил этади.

Айни пайтда иқтидорли хотин-қизларга фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлар ҳамда инновацион ишланмаларини самарали амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишда кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилар фаолиятини фаоллаштириш, билим чўққилари ҳамда касб-ҳунар эгаллашда кўмаклашиш, интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолият самарадорлигини ошириш талаб этилмоқда.

Шунга кўра Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари қошида турли соҳаларида фаолият юритаётган ва иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган ихтирочи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида Ихтирочи аёллар жамоатчилик уюшмаси ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танлови ўтказилиши режалаштирилди.

– Уюшмамизнинг асосий вазифаси юртимиз бўйлаб иқтисодиёт тармоқларининг турли йўналишларида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти билан шуғилланаётган, илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган, ўз қобилиятини намоён этаётган иқтидорли хотин-қизларни излаб топиш, уларнинг илмий тадқиқот ишлари натижаларини республика ва халқаро даражаларга кўтариш, докторант, мустақил изланувчи, иқтидорли талаба, муҳандис, конструктор, ихтирочи, рационализатор ва мутахассис хотин-қизларни бирлаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини вужудга келтиришдан иборат, – дейди Ихтирочи аёллар жамоатчилик уюшмаси раиси, техника фанлари доктори, профессор Карима НОРҚУЛОВА. –Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва уюшма имконияти, қобилияти, билим даражасини, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиб, босқичма-босқич амалга оширишни кўзда тутган.

Мутахассислар фикрича, уч босқични ўз ичига олган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловини ўтказиш мобайнида иқтидорли хотин-қизларни республикамиз ОУЮлари, илмий-текшириш институтлари, илмий-ишлаб чиқариш марказлари олимлари ва саноат корхоналарининг етакчи мутахассислари билан “устоз-шогирд” тизими асосида ҳамкорликда изланишлар олиб бориши бўйича тадбирлар амалга оширилади. Шунингдек, мамлакатимиздаги иқтидорли хотин-қизларининг илмий тадқиқот ишлари, Ўзбекистон Республикаси патентини олган интеллектуал мулк объектлари (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар) ҳамда халқаро ва республика миқёсдаги ютуқлар тўғрисидаги маълумотлар базаси яратилади. Иқтидорли хотин-қизлар илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятининг сифат ҳамда сон жиҳатдан ўсиши ва ривожланиши рағбатлантирилади.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мазкур уюшма томонидан амалга ошириладиган ишлар юртимиз хотин-қизларининг фан ва технологияларни ривожлантириш борасида амалга ошираётган инновацион лойиҳаларини кенг жамоатчиликка олиб чиқиш ва яна энг муҳими, олима ва ихтирочи аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб ўстиришга хизмат қилади.

Бу борада Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси дастурининг қабул қилиниши катта аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ихтирочи аёллар жамоатчилик уюшмаси ушбу дастур моҳиятидан келиб чиқиб, мамлакатимиз илм-фани салоҳиятини янада юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, албатта.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида ана шулар хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир савол-жавобга бой тарзда ўтди.

 

Г. МУРОДАЛИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"