Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4056
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107045
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 495
Главная "БИРЖА" Ернинг бир қаричи ҳам ер

er_180назорат тадбирлари нимани кўрсатди?

Қадимий “Авесто” китобида дунёдаги тўрт унсур – ер, сув, олов ва ҳаво муқаддас ҳисобланиши инсон бутун ум­ри давомида сув, тупроқ, олов, табиат, дарахт, ўсимлик, жо­ниворларни эъзозлаш, ерни боғ-роғ, экинзор қилиш, чорвани кўпайтириш, йилқи­чиликни йўлга қўйиш, умуман, дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асрашга бурчли эканлиги таъкидланган.

Албатта, бу таъли­мот мазмунидан инсон ўзи ўсиб-улғайган заминни севиш, уни асраб-авайлаш ва тоза сақлашни  бурч деб тушунмоғи керак, ­ деган хулоса келиб чиқади.

Бош қонунимиз ҳисобланган Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир,” дейилган. Бу, энг аввало, илмий асосланган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тўпланган тажрибалар асосида ерлардан оқилона фойдаланишни ташкил этишни тақозо қилади.

Шунингдек, “Ер кодекси”нинг 16-моддасида “Ер давлат мулки – умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно” эканлиги қайд этилган. Табиий ресурслар орасида ер жамият учун катта аҳамиятга эгалиги билан алоҳида ажралиб туради.

“Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан Ер кодекси ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга оид бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари ижроси юзасидан қатор назорат тадбирлари амалга ошириб келиняпти. Хусусан, қўмитанинг Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг жорий йилнинг ўтган даврдаги фаолиятини таҳлил қилиб кўрайлик. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоят ер майдони 1 525 325  гектар, суғориладиган ерлар эса 333 099 гектар ёки умумий ер майдонининг 21,8 фоизини ташкил этади.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарори билан тасдиқланган текширишлар режасига асосан, жорий йилнинг ўтган учинчи чораги давомида ердан фойдаланувчи 36 та хўжалик субъектининг фаолияти таҳлил қилинди. Текширишлар натижасида 33 та ҳолатда (92 фоиз) фойдаланувчилар томонидан 431 гектар майдонда турли қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди. Пировардида 24 нафар раҳбарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан иш қўзғатилиб, улар 7,3 млн. сўм миқдорида жаримага тортилди, 12 та ҳолатда эса раҳбарларга нисбатан  тегишли чоралар белгиланди.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида Ер кодексининг 85-моддаси талаблари асосида жами бошқарув органларига 114 та, туман ҳокимликларига 84 та,  юридик ва жисмоний шахсларга 30 дан ортиқ  тақдимнома киритилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилди.

Бевосита ўтказилган мониторинглар натижасида эса 310 та ҳолатда 310 гектардан ортиқ ерда қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди. Аниқланган қонун бузилишларининг 63 фоизи (194 гектар) ерларни уй-жой ва бошқа қурилишлар бунёд этиш учун ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, 6 фоизи (20 гектар) ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, 31 фоизи (96 гектар) йиллик дарахтларни ноқонуний кўп экиш, тупроқ унумдорлигини пасайтирувчи ҳолатларни келтириб чиқариш ҳамда бошқа қонунбузилиш ҳолатларидан иборат.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ердан фойдаланувчиларга нисбатан  амалдаги қонунлар асосида чора кўриш мақсадида прокуратура ва суд органларига маълумотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига тақдимномалар киритилди, юридик ҳамда жисмоний шахсларга эса кўрсатмалар берилди. Қолаверса, ушбу камчиликларни бартараф этиш ва келгусида содир этмаслик юзасидан жойларга чиқиб, тушунтириш, тегишли профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган даврда 654 маротаба чиқиш қилинди ҳамда жойларда 82 маротаба кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Профилактика тадбирлари натижасида эса ердан фойдаланиш жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари содир этиш эҳтимоли мавжуд бўлган 77 дан ортиқ тадбиркорлик субъектида йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг бартараф этилишига ҳамда 65 га яқин тадбиркорлик субъектида камчиликларнинг олди олинишига эришилди.

Бундан ташқари, фуқароларга тегишли томорқа, дала томорқа, дала ҳовли ва деҳқон хўжалигига қарашли ер майдонларидан фойдаланиши юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида 123 нафар фуқаро томонидан 36,7 гектар майдондан самарасиз ҳамда бошқа мақсадларда фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланиб, улардан 62 нафарига огоҳлантириш берилди, 8 гектар ер эса туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариб олинди ва 28 нафар фуқаро 4 137 700 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди. Шунингдек, 124 нафар  фойдаланувчига ажратиб берилган 6685,4 гектар ер майдонидан белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланмаганликлари учун амалдаги қонунлар асосида туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариб олиниб, бошқа фойдаланувчиларга бериш чоралари кўрилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"