Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5123
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102685
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 134
Главная "БИРЖА" Ҳунари бор хор бўлмас

yoshlar_160_2Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси  Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди  йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун 2017 эълон қилган танловда қатнашиб, “Аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини, биринчи навбатда, ёшларни, аёллар ва ногиронларни қўшимча касбларга қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, уларнинг бандлигига кўмаклашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш” йўналишида ғолиб бўлди.

«Ҳунари бор   хор бўлмайди» ижтимоий буюртмаси (буюртмачи – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) доирасида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг республика даражасидан паст бўлган 10 та намунавий туманда академик лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларини, шунингдек, аёллар ва ногиронларни оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг асосий вазифаси эса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг республика даражасидан паст бўлган 10 та туманида академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари битирувчиларини, ишсиз аёлларни 
ва ногиронларни тадбиркорликка кенг жалб қилишга ва иш билан таъминланишига кўмаклашишдир.

Шу билан бирга, 250 дан ортиқ хотин-қизнинг индивидуал эҳтиёжлари ҳамда имкониятларини баҳолаган ҳолда ўз бизнесларини очишга ва хусусий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишларига кўмаклашилди. 1000 нафар аёлни бизнес режа тузишга ўргатиш, шунингдек, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўз бизнесини очишни режалаштирган хотин-қизларга  масалаҳатлар берилди. 1000 нафар хотин-қиз “устоз-шогирд” анъанаси асосида ишга жойлаштирилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган, хотин-қизларнинг ва коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида аёлларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш кўзда тутилган. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги қизларни аниқлаш, уларни бизнесга йўналтириш, аёлларнинг ишсизлигини бартараф этишнинг самарали механизмини яратишга кўмак беради ва намунали туманлар мисолида бундай тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш имконияти пайдо бўлади.

Ижтимоий буюртма доирасида Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Нурота, Узун, Қўшкўпир, Қизириқ, Сардоба  туманларида хотин-қизлар учун иш ўринларини ташкил этиш борасида меҳнат бозоридаги вазиятни ва туманларнинг бу борадиги талаблар ва имкониятларини таҳлил қилиш мақсадида бирламчи маълумот йиғилди. Мақсадли гуруҳлар аниқланди ва рўйхатлар шакллантирилди. Аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини, биринчи навбатда, ёшларни, аёлларни ва ногиронларни қўшимча касбларга қайта тайёрлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш йўналишида таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"