Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3650
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106639
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 089
Главная "БИРЖА" Миллий бренд — рақобатбардошлик гарови

spark_180Ҳар қандай мамлакатда жаҳон майдонида ўз нуфузига эга бўлиш ва мустаҳкам ўрин эгаллаш, сармоявий жозибадорликни ошириш устувор вазифалардан саналади. 

Бунда миллий бренд тушунчаси алоҳида аҳамият касб этади. Муваффақиятли бренд олти қиррали иқтисодиёт деб номланадиган туризмни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи ва ички сиёсатни фаоллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор маданиятни илгари суриш, халқ фаровонлигини таъминлаш каби бир-бирига боғлиқ йўналишларни ўз ичига олади.

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган анжуманда шу ҳақда сўз юритилди.

“Ўзбекистонда мамлакат брендини шакллантириш” мавзуига бағишланган мазкур тадбир аввалида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А. Курманов ва бошқаларнинг таъкидлашича, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизнинг дунё миқёсидаги ролини мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётга ва ҳудудларга хорижий сармояларни фаол жалб қилиш долзарб масалалар этиб белгиланган. Мамлакат миллий брендининг шакллантирилиши Ҳаракатлар стратегиясидаги залворли вазифаларни рўёбга чиқаришда, шунингдек, республикамизнинг ишончли, сиёсий савдо-иқтисодий ҳамкор сифатидаги обрў-эътиборини юксалтиришда, инвесторлар қизиқишини оширишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз. Ўзбекистоннинг ўзига хос бренди глобал иқтисодиётда рақобатбардош устуворликни таъминлаши ва тараққий топган давлатлар қаторидан жой олишдек стратегик мақсадларга эришишда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Жаҳон” ахборот агентлиги, ЮНЕСКОнинг юртимиздаги ваколатхонаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро пресс-клуб ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари маърузаларида қайд этилганидек,,          мамлакатимиз жаҳон бозорида ўз миллий брендини илгари суриш борасида катта имкониятларга эга. Айниқса, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг жаҳон илм-фанига ва цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси, республикамиз инсониятнинг маданий ва илмий бойлигини бирлаштирган ҳолда Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк вазифасини ўтаб келгани алоҳида эътирофга сазовордир. Юртимизда бой маданий мерос, барқарор ривожланиш муҳити, меҳмондўстлик, тарихий шаҳарларнинг замонавий инфратузилмаси ва бошқа ўзига хосликлар мавжуд. Давлат секторининг хусусий бизнес ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги миллий брендни жадал шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Айниқса, юртимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, молиявий ҳамда ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар билан боғлиқ очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиё, балки халқаро даражадаги нуфузининг юксалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби омиллар мамлакат брендини шакллантиришнинг муҳим жиҳатларидан бири – давлатнинг глобал ва халқаро жараёнларда фаол иштирок этиши тамойилига тўлиқ мос келади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Н. Бектемирова мамлакат брендинги назариясининг асосчилари бўлган хорижий экспертларнинг фикрларига таянилган ҳолда тайёрланган маърузасини тақдим этди. Таъкидлаганидек, буюк британиялик эксперт Саймон Анхольтнинг фикрича, мамлакат брендинги халқ дипломатиясидан фарқ қилади. Бири маркетинг қонун-қоидаларига (иқтисодий натижаларни кўзласа), иккинчиси эса кўпроқ сиёсат, дипломатияга асосланади (сиёсий дивидендларни назарда тутади). Нидерландиялик халқаро муносабатлар бўйича машҳур эксперт Питер Ван Хэм эса мамлакат брендинги халқ дипломатияси билан уйғунликда бир текисда ривожлантирилиши кераклигини қайд этган. Иккинчи муносабатни эътирофли дейиш мумкин, чунки, ҳақиқатан ҳам, мамлакат брэндинги ва халқ дипломатияси ўзаро боғлиқ бўлгандагина, у юқори даражадаги, самарали натижаларни беради. Бинобарин, халқ дипломатияси аслида мамлакат брендингининг кучли воситасидир. Унинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга қаратилган давлат дастурининг алоҳида бандида акс эттирилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, мазкур йўналишни тараққий эттириш орқали нафақат мамлакат маҳсулотлари ва хизматларига, тадбиркорлик соҳасидаги имкониятларга қизиқишни орттириш, балки хорижий аудиториянинг бутун миллат ва мамлакатга нисбатан хайрихоҳлигини шакллантиришга эришиш мумкин.

Тадбирда Ўзбекистон миллий брендини тўлиқ шакллантириш, чет эллик инвесторлар учун мамлакатимиз жозибадорлиги кўламини кенгайтириш, бу борада оммавий ахборот воситаларининг ўрни хусусида фикр алмашилди. Юртимиз миллий брендини шакллантириш жараёнида тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари дастурини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича чуқур ўйланган стратегик ёндашувга таяниш зарурлиги қайд этилди. Мамлакат брендини яратишнинг илмий-назарий жиҳатлари таҳлил қилинди. Ўзбекистоннинг ижобий брендини шакллантиришга оид ишларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузиш, бу жараёнга халқаро экспертларни жалб қилишга қаратилган бир қатор таклиф-тавсиялар ўртага ташланди.

 

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"