Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2840
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105829
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 279
Главная "БИРЖА" Суғуртачилар халқаро форуми

sugurta_180Пойтахтимизда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича X Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтди. Суғурта соҳасида  ҳар йили ўтказилиб келинадиган ушбу нуфузли тадбир юзлаб иштирокчиларни жамлади. Бу йил форумда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва суғурта бирлашмалари, маҳаллий ҳамда хорижий суғурта ва қайта суғурта компаниялари  раҳбарлари, етакчи эксперт ва мутахассислар иштирок этди. Анъанага кўра, ўтказилган форум суғурта компаниялари ва суғурта бозорининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро фикр алмашиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ ушбу тадбирда бош ҳамкор сифатида иштирок этди.

Форумнинг биринчи кунида журналистлар учун “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ фаолиятининг 20 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.  Брифингда компания раҳбари Саидолим Насриддинов 20 йил мобайнида суғурта соҳасини ривожлантиришда амалга оширилган тадбирлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган  ютуқлар, инновациялар, компания томонидан таклиф этилаётган суғурта хизматлари ҳамда келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда суғурта соҳасида катта тажрибага эга хорижий ва миллий суғурта ташкилотлари вакилларининг, шунингдек, турли мамлакатлардан ташриф буюрган суғурта бозори профессионал етакчиларининг маъруза ва тақдимотлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Форум доирасида суғурта соҳасидаги манфаатли ҳамкорлик битимлари имзоланди. Тадбир ўзаро фикр алмашишларга бой бўлиб, юқори даражада ва кўтаринки руҳда ўтди.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"