Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4604
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107593
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 043
Главная "БИРЖА" Туризм ва хориж тажрибаси

turizm_160_1Президентимизнинг ўтган йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, ҳудудларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Зеро, қарор билан соҳа олдида турган муҳим масалалар ечимига бағишланган алоҳида дастур тасдиқланди. Унда туризм индустриясини жадал ривожлантириш учун иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шу орқали ҳудудларнинг даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш зарурлиги белгиланган. Шунингдек, ҳужжатда чет давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда туризм бизнесини ривожлантиришнинг илғор халқаро тажрибаси ва ундан фойдаланиш истиқболлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуманни шу йўналишдаги вазифаларни рўёбга чиқаришнинг омилларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг 100 дан зиёд олим ва амалиётчи мутахассисларидан ташқари Греция, Австралия, Ҳиндистондан ташриф буюрган соҳа экспертлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Анжуманнинг ялпи мажлисида туризм бизнесини йўлга қўйиш уни тараққий топтиришнинг ҳуқуқий асослари, бу жараёнда миллий ва хорижий тажриба, мамлакатимизда туризм ривожининг тенденциялари, халқаро сайёҳликда инфратузилманинг, маркетингнинг ўрни каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Иштирокчилар томонидан ҳозирги шароитда туризм инфратузилмасидаги долзарб муаммолар, бу соҳада хизмат кўрсатиш, фан ва ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг шакл ҳамда механизмлари, бу йўналишдаги таълимга ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, туризм тармоғи стандартлари асосида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Туризм бизнесини ривожлантириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Анжуманнинг шўъба йиғилишларида Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантиришда давлат сиёсатининг ўрнига оид тақдим этилган маърузада қайд этилганидек, мамлакатимизда туризмнинг янги истиқболлари очилиб, кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, туризм тармоғини стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот талабларига мос келишини таъминлаш мақсадида туризм терминологияси ва меҳмонхона хўжаликлари хавфсизлигига доир янги давлат стандарти ишлаб чиқилди ва рўйхатдан ўтказилди.

Туризмда хизмат кўрсатишга инновацион ёндашув ва механизмлар ҳақидаги маълумотлар “Қадимий Бухоро” ва “Самарқанд сити” туризм ҳудудларининг барпо этилаётгани мисолида очиб берилди.

Шўъба йиғилишлари иштирокчилари томонидан туризм бизнесидаги, соҳага янги технологияларни жорий этишдаги айрим муаммолар, сайёҳлик хизматини модернизация қилиш, юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, туризм тараққиёти учун истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор таклиф-тавсиялар билдирилди. Бу борада хорижий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг муҳимлиги эътироф этилди.

 

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"