Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2804
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105793
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 243
Главная "БИРЖА" Маданий хазина, маънавий кўзгу

muzey_180Халқимизнинг тарихий, илмий ва маданий мероси, маънавий қадриятларини ўзида мужассам этган музейлар Ватанимизнинг ривожланиш тарихи, халқимизнинг ижтимоий-маданий соҳаларда эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи ўзига хос кўзгудир. “Музей – халқ тарихининг кўзгуси эканлигини назарда тутсак, у шу халқнинг фарзандлари – келажак авлод қалбида фахр-ифтихор туйғусини уйғота олиши керак. Бизнинг вазифамиз эса буюк тарихимизни мана шундай маърифий масканлар ёрдамида авлодларимизга тўлалигича етказиб беришдан иборат” деган эди мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов. Дарҳақиқат, биздан ушбу маданий хазиналаримизни келажак учун асраб-авайлаш ҳамда уларни кенг жаҳонга тарғиб қилиш талаб этилади.

Худди шу масала Маданият вазирлиги ҳамда Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Музейлар — бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусидаги матбуот анжуманида ҳам ўртага ташланди.

Маданият вазири ўринбосари Камола Акулова Ўзбекистонда музейлар тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг маънавий-ахлоқий камолотда тутган ўрнини ошириш, халқимизнинг музей фондларида сақланиб келинаётган бой тарихи, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи, ноёб, нодир экспонатларни авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан юртдошларимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтиришда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинаётганини таъкидлади.

Юртимиз музейлари ноёб коллекцияларга эга. Хусусан, фан ва техника, қадимги ва ҳозирги замон Ўзбекистон тарихи, археологияси, Ўзбекистон халқлари этнография ёдгорликлари ва халқ амалий санъати, тасвирий санъатнинг нодир намуналари, амалий-безак санъати, мамлакатимизнинг сиёсий тарихини ёритиб берувчи ҳужжатлар, дин, адабиёт, мусиқа, театр санъати тарихи, кинематография, меъморлик, шунингдек, Ватанимизнинг буюк инсонлари ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи манбалар музей тўпламларидан кенг ўрин олган.

Камола Акулова бугунги кунда юртимиздаги музейларнинг моддий-техник аҳволи, экспонатларни сақлаш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёж, юзага келаётган қуйидаги камчиликларни санаб ўтди:

* “Музейлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан Миллий музей фондининг Давлат каталогини юритиш лозим. Лекин бир неча йиллардан буён Миллий музей фондининг Давлат каталогини шакллантириш ишлари якунланмай қолмоқда.

* Бугунги кунда аксарият музейларнинг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди. Кўплаб музейларнинг экспозицияларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, қайта янгилаш лозим.

* Вазир ўринбосарининг айтишича, юқорида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва музейлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 февралдаги фармойиши билан ташкил этилган республика комиссияси томонидан ҳудудлардаги 354 та музей ва музей фаолияти билан боғлиқ кўргазма муассасалари таҳлил қилинди ҳамда хатловдан ўтказилди.

Таҳлил натижалари ҳамда халқаро тажрибаларни чуқур ўрганган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2027 йилларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш комплекс чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ва комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Камола Акулова ушбу йилда Москва шаҳридаги А.С.Пушкин номидаги давлат санъат музейида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейининг кўргазмалари ташкил этилганлигига, халқаро даражадаги мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлганлигига алоҳида урғу берди.

Бугунги кунда республикамизда 350дан ортиқ музей ва музей фаолияти билан боғлиқ кўргазма муассасалари бўлиб, уларнинг 90 таси давлат музейи ҳисобланади. Маданият вазирлиги тизимида 79 та музей ва 3 та йирик музей-қўриқхона мавжуд. Ушбу музейлар фондида тахминан 2,4млн. дан зиёд экспонат сақланмоқда.

Матбуот анжумани давомида Шаҳрисабз шаҳридаги Амур Темур моддий маданият тарихи музейи директори Наби Хушвақтовнинг “Жанубий Ўзбекистон музейларининг тараққиёти” (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари мисолида), Самарқанд давлат музей қўриқхонаси бош муҳофизи Маҳмудхон Юнусовнинг “Самарқанд давлат музейи қўриқхонасининг бугунги кундаги фаолияти”, Қатағон қурбонлари хотираси музейи директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Мурод Зикриллаевнинг “Миллий маънавиятимизни ёшлар онгига сингдиришда музейларнинг ўрни” мавзуларидаги маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"