Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3739
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101300
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 750
Главная "БИРЖА" Самарасиз тиббиёт муассасалари сотилади

tibbiy_xizmat_160Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланган бўлиб, ҳозирда унинг ижроси юзасидан муайян  ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 сентябрдаги  “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш мақсадида уларнинг давлат активларини сотиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини айни шу йўналишдаги  вазифаларни рўёбга чиқаришда муҳим қадам дейиш мумкин. Ҳужжатда   самарасиз фаолият кўрсатаётган давлат тиббиёт муассасаларини хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Қарорга кўра,   48 та давлат  тиббиёт муассасасининг давлат активларини 10 йил мобайнида  мавжуд фаолиятни сақлаш шарти билан танлов асосида сотиш белгиланган.

Масалан, Бухоро вилоятининг Пешку, Ромитан, Қоракўл, Олот, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Шофиркон, Когон туманлари ҳамда Когон шаҳри стоматология поликлиникаларининг давлат активлари хусусийлаштирилиши кутилмоқда. Қашқадарё вилояти  тиббий ташхис маркази, физиотерапеия ҳамда офтальмология касалхоналари, шунингдек,  Шаҳрисабз (1- ва 2-), Касби, Китоб, Қамаши, Чироқчи, Қарши, Косон, Яккабоғ тумани стоматология поликлиникалари  ҳам танловда сотилиши мўлжалланган.

Самарқанд вилояти бўйича  8 та муассаса — Самарқанд шаҳридаги дезинфекция станцияси,  Каттақўрғон шаҳридаги ҳамда Ургут, Жомбой, Иштихон, Пойариқ, Пастдарғом, Пахтачи туманларидаги стоматология поликлиникалари ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Бундан ташқари, Наманган ва Сирдарё  вилоятлари тиббий ташхис марказлари, Сурхондарё вилоятининг, Шеробод туманидаги Вандоб физиотерапеия касалхонаси, Хоразм вилояти реабилитация марказининг, Андижон вилоят тиббий ташҳис маркази, вилоят стоматология поликлиникаси ва Асака реабилитация  касалхонасининг давлат активлари сотувга қўйилиши кўзда тутилган.

Тошкент вилоятидан — Ангрен шаҳридаги Нуробод касалхонаси, Бекобод шаҳридаги  тиббий ташхис маркази, Оҳангарон тумани стоматология поликлиникаси, Фарғона вилоятидан — Қува туманидаги Бегат касалхонаси, Қува ва Қўқон шаҳарларидаги стоматология поликлиникалари, Фарғона шаҳридаги дезинфекция станцияси, Қўқон шаҳридаги тиббий ташхис маркази,  Тошкент шаҳридан — Олмазор туманидаги 2- ва Яшнобод туманидаги 4-стоматология поликлиникаларининг давлат активлари танлов йўли билан  хусусийлаштирилиши режалаштирилган.

Ҳозирда ушбу тиббиёт муассасалари давлат активларини баҳолаш, савдога қўйиш ва тадбиркорлик субъектларига сотиш  бўйича  аниқ режа-график тузилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"