Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2170
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123238
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 688
Главная "БИРЖА" “Ягона дарча” тамойили – давр талаби

yagona_darcha_160_1Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар тобора қизғин тус олмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, ўша йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Зеро, ушбу ҳужжатларнинг тегишли бандларига биноан, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар ташкил этилди. Улар 2016 йил 1 январдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Ана шу жараёнда тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш, давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга йўл қўймаслик, шу юмуш билан машғул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, аризачиларга  информацион кўмаклашиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳатлар бериш “Ягона дарча” марказларининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 1 февралида имзолаган “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор айни соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Бундай хизматлар сифатини яхшилаш, ошкоралигини таъминлаш, имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш, жойларда бўлаётган халқ билан бевосита мулоқотлар самарадорлигини ошириш учун “Ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Шунингдек, тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилиб, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари таркиби ва иш тартиби тасдиқланди. Туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя қилиниши юзасидан тизимли назорат ўрнатилди. Марказларда мижозларни қабул қилиш учун махсус хона ва жойлар ажратилиб, зарур техник жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, уларни Интернет тармоғига улаш чоралари кўрилиб, алоҳида банк кассалари очилди.

Навоий вилоятида тажриба тариқасида дастлаб Қизилтепа ва Кармана туманларида “Ягона дарча” марказлари ташкил этилганди. Синов ижобий самара берди. Бунга бизнинг Қизилтепа тумани “Ягона дарча” маркази аъзолари эришган натижалар тимсолида яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин. Жамоамизда аниқ 16 турдаги хизматлар қайси давлат органи томонидан кўрсатилишини ва ўзаро ҳужжат алмашинувини, бажарилиши муддатларини теран англаган ходимлар ишлаётгани боис жорий йилнинг биринчи ярмида марказимиз томонидан 140 та юридик ҳамда 562 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди. Табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси, ичимлик сув таъминоти, телефон алоқаси, канализация тармоқлари фаолияти, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсат бериш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар олиш ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушган 369 та мурожаат “Ягона дарча” маркази орқали кўриб чиқилди. Жами 213 миллион 647 минг 810 сўмлик ишлар амалга оширилди. Тадбиркорлик субъектларига 369 марта давлат хизматлари кўрсатилди.

Сирасини айтганда, “Ягона дарча” марказлари халқимиз учун том маънода ишонч кафолатига айланмоқда ва ўз самарасини бермоқда. Модомики, шундай экан, келгусида уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш фойдадан холи бўлмайди.

 

Шаҳобиддин ҲАЙДАРОВ,

Қизилтепа тумани “Ягона дарча”

маркази директори.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"