Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5129
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102690
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 140
Главная "БИРЖА" Архив ишининг билимдони

arxiv_160Мен Самарқанд вилояти архив иши бошқармаси бошлиғи Абдуалим Маматов билан хизмат юзасидан кўп гаплашганман. Бора-бора англадимки, у чуқур мулоҳазали, теран фикрли, ҳар сўзини босиқлик билан айтадиган инсон. Қолаверса, ўз касбининг сир-асрорларини, тизимга оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни миридан сиригача яхши биладиган раҳбар.

Сиёсат, иқтисод, маънавият ва маърифатга қизиқиши кучли. Иш услуби, меҳнат фаолияти кўпчилик ҳамкасблари учун ибратли.

Абдуалим ака асли қўшработлик. Қалби ўз юртининг бепоён яйловлари янглиғ кенг, тоғ ҳавосидек беғубор. Иккимизнинг бу галги гурунгимиз архив хизматлари кўрсатиш  имкониятлари изчил кенгайиб бораётгани ва савияси яхшиланаётгани ҳақида бўлди.

– Эътироф этиш керак, мустақиллик йиллари мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори архивлар ишини ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратилди, – деди у мамнуният-ла. – 1999 йили “Архивлар тўғрисида”ги қонун қабул қилингани, 2010 йили “Архивлар иши тўғрисида”ги  янги қонун амалга киритилгани, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг соҳага доир талай қарорлари чиқарилгани ана шу эътиборнинг амалий маҳсули бўлди. Натижада бугунга келиб, юртимиздаги архив муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Аксарияти реконструкция қилинган ёки янги қурилган, давр талабларига монанд жиҳозланган биноларга кўчиб ўтди. Бу борада вилоятимизда ҳам фахрланишга арзигулик ишлар амалга оширилди.

Мен Абдуалим акадан сўзининг исботи сифатида бошқарма фаолиятига доир аниқ мисоллар келтиришини, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида изоҳлашини кутаман. Аммо у бундай қилишни мақтанишга йўйдими, тизим фаолияти ҳақида умумий маълумот беришга ўтди.

– Бу ўзгаришлар архив муассасаларида хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайишига  туртки бўляпти, – деди сўзида давом этиб. – Айниқса, компьютер жамланмалари, нусха кўчириш аппаратлари, рақамли фотоаппаратлар, видеокамера каби ускуналар ишимизни ниҳоятда енгиллаштиряпти. Ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш, электрон почта хизматидан фойдаланиш ҳамюртларимиз учун оддий ҳолга айланди.

Абдуалим Маматов соҳадаги меҳнат фаолиятини мамлакатимиз эндигина мустақилликка эришган пайтларда вилоят ҳокимлигининг архив бўлими мудири вазифасида ишлашдан бошлаганди. Ўшанда юртимизда жиддий ўзгаришлар рўй бераётган, бу ҳолат архив тизимида ҳам кузатилаётганди. Кўп ўтмай, архивлар тўғрисидаги қонун ва тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Буларнинг барчаси Абдуалим акани замонга ҳамнафас-ҳамқадам бўлишга, янгиликка интилишга, ўз билим-малакасини янада оширишга ундади.

2004 йили у Самарқанд вилояти архив иши бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. Ишчанлиги ва ташаббускорлиги билан ҳудудда архив ишини янада жонлантиришга катта ҳисса қўшди. Аввало, вилоятдаги барча архив муассасаларида кадрларни жой-жойига қўйишга, улар самарали ишлашлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга интилди. Унинг тиниб-тинчимаслиги самараси ўлароқ, ўтган давр мобайнида Самарқанддаги архивда катта бунёдкорлик ишларига қўл урилди. Шунингдек, бир нечта янги архив очилди. Масалан,  Пастдарғом ва Қўшработ туманларида давлат архивлари, Иштихон, Оқдарё, Тайлоқ, Пахтачи, Каттақўрғон туманларида идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари ташкил этилди. Баъзи архив муассасалари қўшимча сақлов биноларига эга бўлишди.

Ўзи ишлаган жамоада катта ҳурмат-эътибор қозонган, ходимларига ғамхўр ва кўмакдош раҳбар сифатида элга танилган Абдуалим Маматов яқинда олтмиш ёшга тўлди. Шу муносабат билан бошқармада уни пенсияга кузатишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Сўзга чиққанлар Абдуалим Маматов архив ишининг билимдони, дилкаш ва меҳнаткаш инсон эканлигини эътироф этиб, унга узоқ умр ва бахт-саодат тиладилар.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"