Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1205
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104194
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 643
Главная "БИРЖА" 11 та жамиятнинг қимматли қоғозлари сотилди

rfb_160Жорий йилнинг 2-6 октябь кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 35 та битим қайд қилиниб, 1,4 млн. дона акция 935,6 млн. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 93,5 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.       Энг йирик битим 5 октябрь санасида “Turkiston” ХАТБнинг 874,5 минг дона акцияси билан 874,5 млн. сўм миқдорида тузилди.

Тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни “Olchazor aziya” акциядорлик жамияти эгаллади. Унинг 840 дона акцияси билан 25,2 млн. сўмлик 18 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Turkiston” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 93,5 фоизи), “Elektrqishloqqurilish”  (2,8 фоизи) ва “Olchazor aziya” акциядорлик жамиятлари  (2,7 фоизи) ташкил этди. Жами  савдо айланмасининг 99,0 фоизи улар ҳиссасига тўғри келди.

Республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан ҳам  савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,0 фоиз) акциядорлик жамиятлари улушидан иборат бўлди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

“Shifobaxsh buloq”  акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 40 000 сўмга етди.  Акциянинг номинал қиймати эса 747 сўм.

“Buxorogazsanoatqurilish” акциядорлик жамияти бир дона акциясининг номинал қиймати 500 сўмни,  савдо кунидаги биржа нархи 5 000 сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра, биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг 99,9 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган (93,6 фоиз).

Фонд биржасида йил бошидан буён 69,3 млрд. сўмлик 1950 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 83 та эмитентнинг 1,2 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

 Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ

таҳлилий хизмати бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"