Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3146
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136106
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 556
Главная "БИРЖА" Кичик бизнес учун экспорт имкониятлари

eksport_1602017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича кенг кўламли институционал ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиёт вазирлигида бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида ушбу жараённинг алоҳида жиҳати, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Вазирлик бошқарма бошлиғи А. Ўруновнинг маълумот беришича, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга янгича тарзда ёндашилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ва кичик бизнес вакиллари билан бевосита мулоқотнинг самарали механизмидан фойдаланилмоқда. Уларнинг ташқи бозорлардаги иштироки ва экспорт фаолиятини янада кенгайтириш учун тегишли шарт-шароитлар яратишдек устувор вазифага катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги “Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси умумий сотиш ҳажмида ўзлари ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш, хизмат)лар экспортидаги улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида 30 фоизга қисқартирилмоқда, 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида 2 маротаба камайтирилмоқда. Энди Президентимизнинг шу йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ушбу имтиёзлар ўзлари эгаси бўлган маҳсулотларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этиладиган бўлди. Шунингдек, мазкур қарор билан тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар орқали экспорт қилишга рухсат этилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 25 майида қабул қилинган “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари учун 100 минг долларгача бўлган миқдордаги маҳсулотни ташқи бозорларга етказиб бериш учун олдиндан тўлов шартисиз экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.

Президентимизнинг жорий йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан эса республикамизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулотларни импорт қилишда хорижий валютага эҳтиёж бўйича мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш учун зарур шароитлар яратиляпти. Энг муҳими, ушбу ҳужжат билан шу йилнинг сентябрь ойидан экспорт қилувчи хўжалик субъектлари учун маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан валюта тушумларини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди.

Яна бир эътирофга молик ҳужжат — жорий йилнинг 29 сентябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган хом-ашё, материал, асбоб-ускуна билан корхоналарни таъминлаш мақсадида ушбу товарларга божхона божи ва акциз солиғи ставкалари деярли олиб ташланди.

Бугунги кунда Солиқ кодексига мувофиқ, товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига “ноль” даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга эса акциз солиғи солинмайди.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари М.Жўраевнинг қайд этишича, жорий йилнинг ўтган даврида 2 162 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини экспорт қилишда хуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилган. 1 767 та тадбиркорлик субъектига ташқи бозорларни ўрганишда, улардан 127 тасига хорижий ҳамкор топишда, 135 тасига халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, халқаро сертификатлар олиш ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишда кўмак берилган. Натижада тўққиз ой давомида 395 та тадбиркорлик субъекти томонидан 1 093 млн. долларлик экспорт амалга оширилган. Ҳозирда ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига экспорт фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашишнинг самарали фаолиятини ташкил этишга қаратилган марказларни тузишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланган. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ташқи бозорларга чиқишда зарур молиявий, маркетинг ва ташкилий ёрдам кўрсатиш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Матбуот анжуманида иштирок этган тадбиркорлик субъектлари вакиллари мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, самарали тарзда олиб бораётган бизнес фаолиятлари ҳақида маълумот беришди. “Krember” қандолат фабрикасининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича менежери Д. Узоқовнинг таъкидлашича, ушбу корхонада ишлаб чиқарилаётган печенье, шоколад маҳсулотлари дунёнинг 12 та давлатига экспорт қилинмоқда. Яқинда Москвада бўлиб ўтган 26-халқаро озиқ-овқат кўргазмасидаги иштирок ва Россия, Хитой, Қозоғистон бозорига экспорт бўйича 3,5 млн. АҚШ долларилик шартномаларнинг имзолангани бу соҳадаги ишларни янада кенгайтиришга олиб келади. Бундай фаолиятда эса юртимизда экспорт қилувчи корхоналар учун яратилаётган шарт-шароитлар қўл келмоқда. Айниқса, валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга оид яқинда қабул қилинган ҳужжат тадбиркорларни жуда мамнун қилди.

Худди шундай фикрларни янги узилган ва қуритилган меваларни экспорт қилувчи “Зомин агрофреш” корхонаси, трикотаж газламаларини экспортга чиқарувчи “Турон” компаниялар гуруҳи вакиллари ҳам алоҳида қувонч билан эътироф этишди.

Матбуот анжумани якунида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур ҳисобланган инфратузилмавий шароитларни яратиш, тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни йўлга қўйиш орқали уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу асосда тегишли чораларни кўриш масаласига вазирлик томонидан қаратилаётган эътибор хусусида маълумот берилди.

 Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"