Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3645
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106634
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 084
Главная "БИРЖА" Инсон манфаатлари – олий қадрият

kitob_160Яқинда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмоновнинг “Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият” иқтисодий, илмий-таҳлилий рисоласи чоп этилди. Асарнинг тақдимоти “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида бўлиб ўтди.

Унда ўтган чорак асрдан кўпроқ давр мобайнида юртимиздаги улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, Тошкент шаҳри ва минтақаларимиз марказларининг тобора чирой очаётгани, беқиёс яратувчанлик ишларининг мазмун-моҳияти кўламдор тарзда ифода этилади.

Хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, халқимиз учун тенг, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, диний бағрикенглик ва тинчлик-тотувлик муҳитини қарор топтириш Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши залвори ва мураккаблиги аниқ рақамларда очиб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинишидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти чуқур таҳлил қилинади.

Китобнинг “Ким эдик, ким бўлдик?” қисмида собиқ иттифоқдош республикалар орасида барча кўрсаткичлар бўйича охирги ўринларда борган, пахта хомашёсига асосланиб қолган мамлакатимиз иқтисодиёти истиқлол йилларида муваффақиятли диверсификация қилинаётгани, катта ҳажмларда сармоялар жалб этилгани, ялпи ички маҳсулот ўсишининг барқарор суръатлари таъминланаётгани, тадбиркор ва ишбилармонларнинг янги қатлами вужудга келгани баён этилади.

“Янги даъват, янги ғоя ва янги ташаббуслар”, “Сармоя – юксак тараққиёт асоси”, “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” бўлимларида эса халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади, деган бугунги кунимизнинг муҳим тамойили акс этади.

Муаллиф Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш борасида қатъий куч-ғайрат билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, изчил амалга оширилаётган модернизация ва туб янгиланишлар дастурининг назарий ва амалий аҳамиятини китобхонлар эътиборига етказиб беради. Рангли расмлар, архив материаллари, иқтисодий кўрсаткич ва жадваллар, халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари фикр-мулоҳазалари муаллиф олдига қўйган мақсадни тўлдиради, асарнинг жозибали ва ўқишли бўлишига хизмат қилади.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"