Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3641
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106630
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 080
Главная "БИРЖА" Концепция ва ривожланиш истиқболлари

uzlidep_160Бугунги кунда мамлакатимизда давлат бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратиш, давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Шу маънода Президентимизнинг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижро этувчи ҳокимият ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий талабларга жавоб берадиган институционал асослари ва фаолиятининг принципларини жорий қилишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Концепциянинг пировард мақсади “Инсон ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” каби ғояларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишдан иборат.

Шу муносабат билан яқинда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик универитети ва бошқа  бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: концепция ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг мазмун-моҳияти, давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришдаги ролини кенг жамоатчиликка етказиш, ислоҳотларнинг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга қодир давлат бошқаруви фаолиятига доир масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, партия дастурий ҳужжатларида давлат бошқаруви тизимига оид янги ғоя ва йўналишларни акс эттириш ва O‘zLiDePни концепция қоидаларини ҳаётга татбиқ этишга фаол жалб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш тадбирнинг асосий мақсади этиб белгиланди.

Муҳокамалар давомида концепцияни амалга оширишда O‘zLiDePнинг таъсирчан иштироки бўйича кўплаб таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, қонунчиликка ижро этувчи ҳокимият органлари зиммасидаги вазифаларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва жавобгарлик доирасини чегаралаш, хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари такрорланишини бартараф қилиш, давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашувини камайтириш, маъмурий адлия тизимини ривожлантириш ва мурожаатларни коллегиал эшитишни жорий қилиш, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни фаоллаштириш муҳимлиги шулар жумласидандир.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида ижтимоий ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Экспертлар ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ижро этувчи ҳокимият ҳудудий органларининг ташаббускорлиги ва иштирокини ошириш жараёнларида халқ депутатлари кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари имкониятларидан фойдаланиш лозимлиги билдирилди.

Бекзод ОРТИҚОВ,

O’zLiDeP Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси:

– Президентимизнинг концепцияга оид фармони Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ижросига хизмат қилади. Боиси, у маъмурий бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, маҳаллий бюджетнинг кафолатланган манбаларини яратиш каби аниқ вазифалар рўёбига қаратилган. Маҳаллий бюджетни янада кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилгани ижро ҳокимияти идораларининг мустақил ҳаракат қилишига имкон яратади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари сафини  кенгайтириш, хизмат кўрсатиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартибидан тушадиган йиғимларнинг асосий қисмини маҳаллий бюджетга йўналтиришни мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.

Баҳром УМАРОВ,

Тошкент Давлат юридик университети ўқитувчиси:

– Маъмурий ислоҳотлар концепциясида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари давлат идоралари устидан самарали назорат ўрнатиши, ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва бюджетини шакллантиришда иштирок этишига урғу берилган. Бу давлат идоралари фаолиятида шаффофликни таъминлайди. Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратсам. Президентимиз сайловолди дастурида яқин келажакда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини сайлаш таклифини илгари сурган эди. Бу эса маҳаллий кенгашлар нуфузини янада оширишни тақозо этади. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони бош мақсади ҳам вакиллик органлари нуфузини янада оширишдан иборат. Шу жиҳатдан мазкур фармон давлат тузилмалари учун янги даврни бошлаб берди, десак янглишмаган бўламиз.

Анжуманда O‘zLiDePнинг “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини изчил ошириш, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аҳоли муаммоларининг ҳал қилиниши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини кенгайтириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирокини таъминлаш хусусида ҳам фикр алмашилди. Тадбир якунида кўриб чиқилган масала юзасидан умумий позиция ишлаб чиқилди.

Ҳосил КАРИМОВ.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"