Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3322
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111530
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 980
Главная "БИРЖА" Англашув меморандуми имзоланди

logo_federasiya_160“Тараққиёт стратегияси” марказида унинг раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари раислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Акмал Бурҳонов ўзи сўзида ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш ва бу борада марказ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмларини аниқлаб олиш эканини билдирди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов давра суҳбати иштирокчиларига федерацияда амалга ошириалётган ишлар ҳақида сўзлаб берди ҳамда федерация билан “Тараққиёт маркази”нинг ўзаро ҳамкорлиги зикр этилган давлат дастури ва 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни бажаришда бир-бирини тўлдириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг фикрича, федерация таркибига кирувчи ва бутун республикани қамраб олган тузилмалар доимий тарзда аҳоли ўртасида у ёки бу масала юзасидан жамоатчилик фикрини билиш учун сўровлар ўтказиб келади. Шу соҳадаги ҳамкорлик давлат дастури ва Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар қандай бажарилаётганини мониторинг қилишда жуда қўл келади.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Азиза ШЕРМАТОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"