Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3283
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111491
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 941
Главная "БИРЖА" Ҳаракат хавфсизлиги ортида инсон омили

temir_yul_160_1Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (“Ўздавтемирйўлназорат”) темир йўл транспортида ҳаракат хавсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламдаги ишларни амалга ошириб келмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда профилактик тадбирлар муҳим ўрин тутади.

Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган текширишлар натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфига кирмайдиган темир йўл инфратузилмасига эга бўлган корхона ва ташкилотлардаги аксарият локомотивлар, вагонлар, темир йўл излари ҳамда бошқа техник воситалар яроқсиз ҳолга келиб қолгани аниқланган. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида “Ўзтемирйўлназорат” давлат инспекцияси назорати остидаги “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфига кирмайдиган темир йўл инфратузилмасига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирмайдиган 2800 км узунликдаги темир йўлларда 1412 та шохобча темир йўллари мавжуд. Ушбу темир йўлларнинг 1000 км қисми таъмирталаб, 274 км эса узоқ йиллар давомида фойдаланилмаяпти, яъни яроқсиз ҳолга келиб қолган. Корхоналарда темир йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун махсус техник ва технологик воситалар етишмайди ёки кўпчилигида умуман мавжуд эмас. Оқибатда зарарли ва ўта хавфли юкларни ташиш жараёнида вагонларни темир излардан чиқиб кетиши ва бошқа авария ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу эса, атроф-муҳит ва инсонлар соғлиғига жиддий хавф туғдириш билан бирга моддий бойликларимизга ҳам зарар етказмоқда. Хусусан, 2015-2016 йилларда корхона ва ташкилотларда юқорида кўрсатиб ўтилганига ўхшаш 36 та ҳодиса содир бўлган. Бундан ташқари, жами 197 та локомотив ҳамда 631 та вагон ишлаш ресурслари тугаганлиги сабабли тўхтатиб қўйилган. Аниқланишича, яроқсиз локомотив ва вагонларни таъмирлаш “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекциясининг тегишли рухсатномасисиз ёки ихтисослашувга эга бўлмаган корхоналар томонидан амалга оширилган. Бу эса мавжуд муаммони бартараф этиш ўрнига навбатдагиси туғилишига замин яратган.

– Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг нафақат профессионал вазифамиз, балки бурчимиз ҳамдир, – дейди “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси бўлим бошлиғи Хуршид Раҳимжанов. – Ҳаракатларимиз ортида инсон омили ётгани бизни янада сергак торттиради. Шу боис, бунга барча масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ёндошишимиз лозим. Қайд этилган камчиликларни бартараф этсак, келажакда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида катта қадам ташлаган бўламиз. Бу орқали фуқароларимиз ҳаёти ва уларнинг мол-мулкларни турли талафот ва хавфдан асраб қолишимиз мумкин.

Дарҳақиқат, яроқсиз ҳолга келиб қолган локомотивлар, вагонлар, темир йўл излари ҳамда бошқа техник воситаларни белгиланган тартибда фойдаланишдан чиқариш бўйича чоралар кўриш, ҳаракат хавфсизлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйишни таъминлаш муҳим вазифалардандир.

Фирдавс ХАЙРИДДИНОВ,

“Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси

ахборот хизмати бошлиғи.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"