Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5999
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91383
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 790
Главная "БИРЖА" Ипак йўли туризмига кенг йўл

ayol_180Ўзбекистонда сайёҳлар учун қизиқарли ва жозибадор тадбирлар кўплаб ўтказилади. “Ипак йўлида туризм” номли Тошкент халқаро туризм кўргазмаси (ТХТК) эса соҳадаги энг йирик анжуман бўлиши билан биргаликда, бутун Марказий Осиё ҳудуди мамлакатлари учун муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

ТХТК 1995 йилдан бери БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти расмий ёрдами билан ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмада дунёнинг барча мамлакатларидан келган туристик бизнес соҳасидаги таниқли мутахассислар йиғилишади. Мазкур тадбирларнинг асосий ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш Маркази” ДУК ҳисобланади.

Жорий йилда тадбирда иштирок этувчилар қаторида Таиланд Қироллиги, Миср, Сингапур, Малайзия, Озарбайжон, Буюк Британия ва бошқа давлатларни санаб ўтиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, Буюк Британия “Ипак йўлида туризм” номли Тошкент халқаро туризм кўргазмасида жорий йилда илк бор иштирок этмоқда. Тадбир мобайнида Буюк Британия томонидан туристик салоҳиятнинг кенг имкониятлари, шу жумладан, таълим олиш туризми намойиш этилади.

Жорий йилда тадбирнинг асосий ҳамкор-ҳудуди сифатида Хоразм вилояти танлаб олинган. Ушбу ҳудудга ҳар йили минглаб хорижий сайёҳлар келишади. Хоразм вилоятининг юраги – очиқ осмон остидаги музей кўҳна Хива шаҳридир. Ушбу шаҳарнинг ёши 2500 йилдан ошиб, 1990 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилган. Тадбир мобайнида Хоразм стендида мазкур ҳудуднинг бой тарихий-маданий мероси, миллий урф-одат ва анъаналари кенг миқиёсда намойиш этилиши билан биргаликда, миллий таом ва ичимликларнинг дегустацияси, ҳунармандларнинг мастер-класслари, миллий фольклар ансамблларининг чиқишлари ва турли анъанавий ўйинлар намойиш этилади.

Ўзбек таомлари энг мазали ва машҳур таомлар сирасига киради. Буюк ипак йўлининг қоқ марказида бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон ҳудудида асрлар мобайнида қизиқарли ва ажойиб рецептлар асосида тайёрланадиган таомлар сақланиб қолган.

ТХТК 2017 кўргазмаси мобайнида “Ипак йўли таъми” номли Миллий таомлар фестивали бўлиб ўтиши билан биргаликда, унинг асосий мавзуси Буюк ипак йўли бўйлаб гастрономик сайёҳат уюштириш ҳисобланади. Очиқ майдонда 10 дан ортиқ тематик мавзуларда турли таомлар намойиши ўтказилиб, уларнинг ҳар бирида Ўзбекистон ҳудудларининг гастрономик маҳсулотларини татиб кўриш имконияти яратилади. Фестиваль мобайнида  машҳур ошпазлар томонидан турли мастер-класслар намойиш этилади.

Тадбир ўз ичига туризм ва маданият соҳасидаги бир қатор халқаро ва маҳаллий лойиҳаларни ҳам қамраб олиб, туризм соҳасидаги ишчанлик муҳитини ривожлантириш бўйича алоҳида тақдимот намойишлари бўлиб ўтади.

Жорий йилда “Hosted Buyers” дастурига мувофиқ 28 та хорижий мамлакатларнинг туризм компаниялари ва ОАВларнинг 60 дан ортиқ вакиллари иштирок этишмоқда. Хорижий ҳамкорлар ва туристик компаниялар билан ўзаро мустаҳкам алоқалар ўрнатиш мақсадида B2B учрашувлари ўтказилиши режалаштирилиб, уларга мувофиқ 100 дан ортиқ маҳаллий компанияларнинг иштироки белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари “Hosted Buyers” дастури хорижий иштирокчилари учун Ўзбекистоннинг туристик марказларидан ҳисобланган Самарқанд ва Хива шаҳарларига сайёҳатлар ташкиллаштирилди.

“Ипак йўли” жаҳон тарихида катта аҳамиятга эга бўлиб, туризм, иқтисодиёт ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга туртки берган. Жаҳон туризм ташкилоти ва БМТнинг бошқа халқаро ташкилотлари нафақат маданий-тарихий мерос ва табиатнинг сақланишига, балки уларнинг негизида қулай ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг яратилишига ҳам алоҳида эътибор беришади.

Жаҳон туризм ташкилоти  –  ЮНВТО учун жаҳоннинг сайёҳлар учун энг йирик веб-порталларидан бири Trip Advisor томонидан ўтказилган тадқиқотларга асосан, дунёдаги 80 фоиз сайёҳлар Ипак йўли тўғрисида тушунчасига эга, Forbes журнали эса Ипак йўли брендини энг кучли брендлар сирасига киритган. Бунда Ўзбекистон алоҳида ўринга эга бўлиб, давлатимизга “Ипак йўлининг юраги” мақомининг берилиши, шунингдек БМТ, ЮНВТО, ЮНЕСКО каби ташкилотларнинг трансконтинентал лойиҳаларида қадимий Ипак йўли туризмини шакллантирилишида иштирок этиши алоҳида аҳамиятга молик.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"