Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1013
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97805
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 484
Главная "БИРЖА" Давлат улуши бўлган хўжалик субъектларида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини баҳолаш

biznes_160Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ,  2016 йилнинг 1 январидан бошлаб устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилмоқда. Таҳлилларга кўра,  бу жараёнда  бир қатор саволлар ҳам туғилмоқда. Улардан айримларига мутахассис жавобларини келтирмоқчимиз.

— Агар қонунчиликда самарадорликнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари меъёрий миқдори белгиланмаган бўлса, уларни қандай қилиб тўғри аниқлаш мумкин?

— Самарадорликнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари хўжалик юритувчи субъектнинг ижро этувчи органи томонидан ташкилотнинг ваколатли органига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Уларнинг миқдори қонунчиликда тасдиқланган меъёрий миқдордан паст бўлиши мумкин эмас. Кўпчилик меъёрий миқдорлар кўрсаткичлари қонунчиликда белгиланмаганлиги сабабли, уларни тўғри аниқлаш жуда муҳим. Бу қандай амалга оширилади ва нималар ҳисобга олиниши керак?

Прогноз (мақсадли) кўрсаткичларининг объектив қийматларини белгилаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  • ташкилот ёки умуман соҳа бўйича  экспертлар ўтказган баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш ва фойдаланиш;
  • энг муваффақиятли рақобатчиларнинг молиявий ва номолиявий кўрсаткичларини тўплаш ва комплекс таҳлил қилиш;
  • ўтган даврлардаги (камида олдинги уч йил) ҳақиқий маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш.

Мақсадни белгилашда SMART қоидалари инобатга олиниши лозим. “Мақсадлар асосида бошқариш” (objectivemanagement) концепциясида самарадорликка эришиш учун олдинга қўйилаётган мақсад қуйидаги мезонлар асосида текширилади:

  • Specific – муайян, аниқ. “Зудлик билан тугмани босиш” мақсади аниқ белгиланмаган, бунинг ўрнига  “1 сония давомида тугмани босиб туриш” тўғри бўлади;
  • Measurable – ўлчанадиган. Мақсад натижасининг миқдор жиҳатдан ўлчаш мумкинлиги назарда тутилиши лозим;
  • Achievable –эришса бўладиган. Мақсад эришса бўладиган бўлиши лозим;
  • Relevant – шароитга мос. Мақсадга эришиш ресурслар билан таъминланган бўлиши лозим;
  • Timed/Time-bounded — Нуқтага/вақт оралиғига боғланган бўлиши. Боғлиқлик йўқ экан – мақсад ҳам йўқ (орзу бор, холос).

— Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичини (СМК) ҳисоблаш даврийлиги қандай? Бир йилда бир марта ҳисобот топширадиган ташкилотлар СМКни ҳар чоракда ҳисоблашлари шартми?

— Давлатга топшириладиган ҳисоботларнинг даврийлигидан қатъи назар СМКни ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади.  (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган  “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом”нинг 8-бандига кўра). Бу нарса ҳисоботни бир йилда бир марта топширадиган ташкилотларга ҳам тааллуқли. Давлат органларига топшириладиган ҳисоботлар (молиявий, статистик, солиқ ва бошқа) СМКни ҳисоблаш учун ахборот манбаларидан бири ҳисобланади, холос.  Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги, бизнес-режадаги, белгиланган тартибда олинган ёки ишлаб чиқилган бошқа материаллардаги маълумотлардан фойдаланиш зарур.

—Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низомда келтирилган кўрсаткичларни ўзгартириш мумкинми ва бундай зарурат туғилганда ташкилот  қандай тартибда иш тутиши керак?

— Низомга мувофиқ, 2а-иловада келтирилган СМК ҳисоблаш учун зарурий ва ЎзР Давлат активларини бошқариш марказига топширилиши шарт. Алоҳида СМКларни қўллаш имкони бўлмаган ҳолларда, бу ҳақдаги қарор ташкилотнинг ижро этувчи органи таклифига асосан ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланади. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос томонлари бошқа СМКлар ҳам қўлланилишини тақозо этиши мумкин. Бундай ҳолларда, 2б-иловада келтирилган қўшимча кўрсаткичлар доирасида иш тутиш тавсия этилади. Ижро этувчи орган фаолиятини баҳолаш учун қўлланиладиган барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ваколатли бошқарув органи (кузатув кенгаши, таъсисчи ва ҳ.к.) қарори билан тасдиқланиши лозим.

Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисобот топширишга ўтмаган ташкилотлар мажбурий кўрсаткичларнинг биринчи бештасини  Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС) бўйича тайёрланган ҳисобот асосида ҳисоблашлари мумкинми?

— Ҳа, биринчи бешта кўрсаткич Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисобот топширишга ўтган корхоналарда ҳисоблаш учун кўзда тутилган. Бу бешта кўрсаткич корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини баҳолаш учун муҳим саналади.  Бундан ташқари, манфаатдор шахслар, шу жумладан хорижий инвесторлар айнан шу кўрсаткичлар билан танишишни истайдилар. Мазкур кўрсаткичларни ҳисоблаш қоидаларидан маълумки, улардан тўрттасини юқорида номи тилга олинган низомга кўра,  Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС) бўйича тайёрланган ҳисоботлар асосида аниқ ҳисоблаб чиқиш мумкин. Фақат битта кўрсаткич (EBITDA–фоизлар, солиқлар ва амортизация чиқариб ташланишидан олдинги фойда) қўшимча маълумотларни талаб қилади. Бу маълумотлар БҲМС бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларда йўқ, аммо СМКни ҳисоблаш учун асос бўладиган бошқа манбаларда бор. Бу эса биринчи бешта муҳим кўрсаткични жорий даврда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари стандартларидан қатъи назар ҳисоблаш имконини беради.

— Агар ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлардан бирини бажариш имкони бўлмаса, қандай иш тутиш керак?

—Ҳар бир ҳисобот даври учун самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари рўйхати, уларнинг прогноз (мақсадли) миқдорлари, шунингдек, салмоғи хўжалик юритувчи субъектнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан тасдиқланади. Шунинг учун тасдиқланган кўрсаткичлардан ҳар қандай оғишларга ёки уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини ўзгартиришга фақат шу кўрсаткичларни тасдиқлаган ваколатли органнинг қарорига асосан йўл қўйилади. Агар тасдиқланган кўрсаткични бажариш имкони йўқлиги ваколатли органга асослаб берилса, у томонидан:

  • мазкур кўрсаткични самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари рўйхатидан чиқариш ва қолган кўрсаткичларнинг салмоғини ўзгартириш тўғрисида  ёки
  • СМКнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичи ва/ёки унинг салмоғини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими, уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичлари ижро этувчи органнинг таклифлари асосида тасдиқланиши инобатга олинса, кейинчалик уларга киритилган ўзгартиришларни шу кўрсаткичларни тайёрлаш пайтида йўл қўйилган камчилик сифатида баҳолаш лозим. Айнан шу сабабдан Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низомда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимини ва уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини ишлаб чиқиш учун ташқаридан маслаҳатчиларни жалб қилиш кўзда тутилган. Бунда СМК тизимини татбиқ қилишда хатога йўл қўйилиши таҳликаси имкон қадар камайтирилади ва сарфланган харажатлар ўзини оқлайди. СМК тўғри ва ҳаққоний ҳисобланганлиги ижро этувчи органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундай экан СМК тизимини татбиқ этишга профессионал ёндашув корхона фаолиятини баҳолашда ижро этувчи органнинг ўзига бўлган ишончини оширади.

— Агар корхонада ҳам асосий, ҳам қўшимча самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилаётган бўлса, Самадрадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) қандай ҳисобланади?

— Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) корхонада тасдиқланган барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларининг ўртача ўлчанган миқдори сифатида ҳисобланади. Ҳисоблаш асосий СМК бўйича алоҳида, қўшимча СМК бўйича алоҳида амалга оширилади. Ижро этувчи органнинг фаолиятини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар бўйича якунлар ҳам, қўшимча кўрсаткичлар бўйича якунлар ҳам ҳисобга олинади. Бунинг учун асосий ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича СЙК суммасининг ўртача арифметик қиймати ҳисоблаб чиқарилади.

— Айрим хўжалик юритувчи субъектлар СМК тизими фақат ижро этувчи органнинг фаолиятини баҳолашга хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Шу тўғрими?

— Самарадорлик мезони ҳисобланмиш молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларга фақатгина ижро этувчи бошқарув органининг фаолияти билангина эришиб бўлмайди. Етакчи қанчалик моҳир бўлмасин, ғалабага бутун меҳнат жамоасининг биргаликдаги меҳнати билан эришилади. Шунинг учун юқоридаги низомнинг 28-бандида шундай ёзилган “... ташкилотларда ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб эътироф этилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди”. Корхонанинг ички ҳужжатларига, масалан Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом, Ходимларни мукофотлаш тўғрисида низом ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилганда  ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур масала албатта инобатга олиниши керак.

Саволларга

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Давлат активларини бошқариш маркази

бўлими бошлиғи Шавкат МАМАТОВ жавоб берди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"