Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5021
6042
5790

+252
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
65521
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 200 928
Главная "БИРЖА" Ёшлар учун микрокредитлар

kredit_160Республикамиз тижорат банклари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида микрокредитлар тақдим этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек, уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар бериб борилмоқда.

Мазкур банк томонидан “Тадбиркорликни ривожлантиришда микрокредитлашнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Миллий банк микросармоялари мевали дарахтлар ва узум кўчатларини сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача, уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача ҳамда лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга бериб борилаётгани маълум қилинди.

– Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этмоқдамиз – дейди Миллий банк бошқарма бошлиғи Файзулла Шоисматов. – Шунингдек, ёшларнинг бизнесга доир инновацион лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаб, хусусий секторни ривожлантиришда баркамол авлод салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳам тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириб келмоқдамиз. Бу борадаги ишларга Марказий банк бошқарувининг “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом”и дастуриламал бўляпти.

Ф.Шоисматовнинг айтишича, банк касб-ҳунар коллежи битирувчиси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда, юридик шахс мақомида фаолият юритадиган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда кредит маблағлари ажратмоқда.

Бунда микрокредит қарз олувчига кредит ажратилаётган лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаши ҳисобга олган ҳолда берилиб, муддатлар ана шу жиҳатдан белгиланади. Жумладан, фаолиятни бошлаш учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун 12 ой муддатгача, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этиш учун айланма маблағларини тўлдиришга, шунингдек, асбоб-ускуналарни сотиб олишга 2 йил муддатгача, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида бўлса, 3 йилдан ортиқ муддатга берилмоқда.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Миллий банкнинг барча филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга 337 024,7 минг сўм ҳажмида микрокредит хизматлари кўрсатилиб, юртимиз ҳудудлари бўйлаб 14 089 та янги иш ўрни яратилди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"